Шавкат Мирзиёев келажак ва глобал иқтисодиётнинг янги архитектурасига оид масалаларга тўхталди
Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.
Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда. Транспорт йўналишлари ўзгармоқда, янги ишлаб чиқариш занжирлари шаклланмоқда. Замонавий технологик платформалар пайдо бўлиб, барча соҳаларда сунъий интеллект жорий этилмоқда.
Энергетик, озиқ-овқат ва рақамли хавфсизлик масалалари тубдан қайта кўриб чиқилмоқда. Рақобат нафақат бозорлар ва табиий ресурслар учун курашда намоён бўлмоқда, балки технологиялар, логистика ва инфратузилма соҳаларида ҳам унинг таъсири сезилмоқда.
Жаҳон иқтисодиётида беқарорлик ҳукм сураётган шароитда бирлаштирувчи роль ўйнайдиган ва ўз атрофида кооперация, барқарорлик ҳамда ўзаро манфаатдорлик маконини шакллантиришга қодир бўлган давлатлар ва минтақаларнинг аҳамияти ортиб бормоқда.
ЎзА