Жаҳон челленж кубоги: спортчиларимиз илк финал баҳсларида 5 та медалли бўлди
Тошкент шаҳри мезбонлик қилаётган спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубогида дастлабки ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди.
Қувонарлиси, Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари 5 та медални қўлга киритди. Ҳамюртимиз Аҳрорхон Темурхонов ҳалқалар машқида барча рақибларини ортда қолдириб, мусобақанинг олтин медалига сазовор бўлди.

Шунингдек, Ҳумоюн Исломов эркин машқ дастурида, Мансур Раҳматов эса спорт отидаги баҳсларда кумуш медални қўлга киритди. Бронза медаллари эса Озотилла Абдурасуловга ҳалқалар машқида, Шаҳрибону Юсуфовага эса таяниб сакраш дастурида насиб этди.

Шу тариқа, Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг илк финал баҳсларини 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан якунлади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА