Жасорат: Бобур Абдулҳамидович Ғаниев (+видео)
"9 май – Хотира ва қадрлаш куни" муносабати билан Ўзбекистон Миллий Ахборот агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамкорлигида юртимиз тинчлиги йўлида жонини фидо қилган қаҳрамонлар ёдини абадийлаштириш мақсадида "Қаҳрамонлар номи — барҳаёт" шиори остида "Жасорат" лойиҳасини тақдим этади.
Бобур Абдулҳамидович Ғаниев 1977 йил 14 октябрида Қирғизистон Республикасининг Ўш шаҳрида туғилган.
Марғилон шаҳридаги 28 сон умумтаълим мактабининг 8 синфини 1992 йилда тамомлаган. 1992–1995 йилларда Марғилон тижорат техникумида таҳсил олган.
1995–2000 йилларда Тошкент ахборот технологиялари университетининг махсус факультетини битириб, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги қўшинларида офицер сифатида хизмат фаолиятини бошлаган.
2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг буйруғи билан Бобур Ғаниевга "лейтенант" ҳарбий унвони берилган. Шу йилнинг март ойида Тошкент вилоятидаги махсус операциялар кучлари батальонида ҳарбий хизматни бошлаган.
2000 йил май ойидан бошлаб эса мазкур ҳарбий қисмда махсус операциялар кучлари батальонида командир ўринбосари лавозимида хизматини давом эттирган.
2000 йил 4 август куни Сурхондарё вилояти Узун туманида босқинчи тўдаларга қарши кечган жанговар ҳаракатларда хизмат бурчини адо этаётган пайтда ҳалок бўлган.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/0lmZJPEdh3o" title="Jasorat: Bobur Abdulhamidovich G`aniev " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>