Наманганда қалбаки доллар савдосига чек қўйилди
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Божхона идоралари билан ҳамкорликда Чуст туманида тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбир давомида Янги Наманган туманида яшовчи, 1984 й.т. шахс ва Чуст туманида истиқомат қилувчи, 1980 й.т., муқаддам судланган фуқаро ўзаро тил бириктириб, хориждан олиб келинган қалбаки 10 минг АҚШ долларини шартли харидорга ҳақиқий 7,5 минг АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.
Ҳозирда уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХнинг 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.