Тошкентда “Ўзбекистон-Туркия” бизнес форуми бўлиб ўтади
Жорий йил 5 май куни пойтахтимизда яна бир йирик анжуман бўлиб ўтади.
“Ўзбекистон-Туркия” бизнес форуми икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари ўртасида очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш, амалий тажриба билан ўртоқлашиш, долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш ҳамда узоқ муддатли, барқарор ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз.
Тадбир доирасида ўзаро иқтисодий ҳамда инвестициявий имконият намойиш қилинади. Шерикликнинг муҳим тармоқлари, устувор йўналишлари тақдим этилади. Шунингдек, қўшма инвестиция ва саноат лойиҳаларини амалга ошириш бўйича аниқ таклиф, ташаббуслар кўриб чиқилади.
Иштирокчилар алоқаларни янада кенгайтириш истиқболи, хусусий сектор ва давлат идоралари ҳамкорлиги механизмини такомиллаштириш, шунингдек қўшма лойиҳаларни амалий жиҳатдан ривожлантириш йўлларини ўрганиб чиқадилар.
Г.Сатторова, ЎзА