Ўзбекистон Президенти Қозоғистондаги халқаро тадбирларда иштирок этади
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Минтақавий экологик саммит ва Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари раҳбарлари кенгашининг йиғилишида иштирок этиш учун 21-22 апрель кунлари амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлади.
Бўлажак тадбирлар давомида Марказий Осиёнинг барқарор тараққиёти йўлида минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, минтақанинг долзарб экологик, иқлим ва сув муаммоларини ҳал этиш масалалари муҳокама қилинади.
Президентимиз ушбу масалалар бўйича ўз фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашади, миллий павильонлардан иборат махсус экологик кўргазмага ташриф буюради.
Саммитлар якунида қатор муҳим ҳужжатлар қабул қилиниши кутилмоқда.