Нурота тоғли қишлоқлари – табиат ва ҳаёт уйғунлиги
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий вилоятидаги Нурота тоғлари бағрида жойлашган қишлоқлар табиатнинг бетакрор гўзаллиги ва инсон меҳнати уйғунлашган масканлардан бири ҳисобланади. Бу ҳудудга ташриф буюрганлар сокинлик, мусаффо ҳаво ва самимий муҳитни ҳис этади.
Нурота тоғ тизмалари орасидаги қишлоқларда ҳаёт табиий ва анъанавий тарзда давом этмоқда. Маҳаллий аҳоли асосан чорвачилик ва деҳқончилик билан шуғулланади. Узумзорлар, мевазор боғлар ҳамда тоғ ёнбағирларидаги экин майдонлари ҳудуд манзарасининг ажралмас қисми ҳисобланади.
Баҳор фаслида тоғ ёнбағирлари кўкаламзорга бурканиб, турли гуллар очилади. Майин шамол ва қушлар сайраши табиатга ўзига хос жон бахш этади. Ёз ойларида эса соя-салқин дарахтзорлар остида дам олиш, табиат бағрида ҳордиқ чиқариш учун қулай шароитлар мавжуд. Қиш фаслида қишлоқлар оқ қор қўйнида янада жозибали кўриниш касб этади.
[gallery-28770]
Ҳудудда инсон ва табиат ўртасидаги мувозанат сақланган бўлиб, бу ерга ташриф буюрганлар қалбида илиқ таассуротлар қолдиради.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА