Ёш хоккейчиларимиз жаҳон чемпионатида қатнашмоқда
Бугун, 13 апрель куни Ҳонг Конг ва Жанубий Африка Республикасининг Кейптаун шаҳарларида хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 3-дивизион ўйинлари бўлиб ўтади.
Айтиш лозим, Ўзбекистон хоккейчилари “Б” гуруҳида Люксембург, КХДР, Ҳонг Конг, Мўғулистон, Филиппин жамоалари билан жой олган бўлса, “А” гуруҳида Таиланд, Туркия, Туркманистон, ЖАР, Босния ва Герцеговина, Мексика жамоалари куч синашади.

Ўзбекистон терма жамоаси жаҳон чемпионатидаги бугунги ўйинини Мўғулистон терма жамоасига қарши ўтказади.

Мусобақалар 19 апрелга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА