Жорий йил Самарқанд вилоятига 500 та электробус олиб келинади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Нарпай туманида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Умуман, Нарпай, Қўшработ, Каттақўрғон, Пахтачи туманлари, Каттақўрғон шаҳрининг вилоят саноатидаги жами улуши бор-йўғи 10 фоизни ташкил қилаётгани кўрсатиб ўтилди.
Уларда саноатни ривожлантириш бўйича дастур қилиниб, 1 триллион 200 миллиард сўм ажратилади. Бу маблағларнинг 800 миллиард сўми саноат лойиҳаларини зарур инфратузилма билан таъминлашга, қолган 400 миллиард сўми йўл, сув, электр таъминотини яхшилаш, сервис ва реноватсия лойиҳаларига йўналтирилади.
Ушбу маблағ доирасида Каттақўрғон шаҳридан 40 километр масофадаги Ингичка шаҳарчасига саноат ва “Янги Ўзбекистон” қиёфаси киради. Бундан ташқари, Каттақўрғон шаҳри марказидаги Нарпай каналидан ўтган, 60 йил олдин қурилган кўприк ҳам реконструксия қилинади.
Жорий йил Самарқанд вилоятига 500 та электробус олиб келиш чораларини кўриш топширилди.
Умуман, Нарпай, Пахтачи, Паяриқ, Қўшработ, Иштихон, Каттақўрғон туманлари ва Каттақўрғон шаҳрида саноат ва сервисни ривожлантириш, янгича қиёфа олиб кириш вазифаси қўйилди.
ЎзА