Нарпайда 100 гектарда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат зонаси ташкил қилининади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Нарпай туманида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Нарпай туманида 100 гектарда юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган саноат зонаси ташкил қилиниши эълон қилинди. У ерда жорий йилнинг ўзида 300 миллион долларлик лойиҳалар бошланади.
Мутасаддиларга сунъий интеллект ёрдамида ҳар бир маҳалла имкониятини “диагностика” қилиш, “ўсиш нуқталари”ни аниқлаб, туманни ишсизликдан холи ҳудудга айлантириш, даромадни кўпайтириш бўйича Нарпай тажрибасини яратиш топширилди.
Шунингдек, Нарпай қулупнайчилик мактаби ташкил этилиб, тумандаги 25 та маҳалла қулупнайчиликка ихтисослаштирилади.
ЎзА