Самарқанд ишсизлик, камбағаллик, инвестиция, экспорт масалалари, умуман, барча соҳада намунавий вилоят бўлиши шартлиги қайд этилди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Нарпай туманида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
— Биз Ватанимиз куч-қудратини ошириш, ҳар бир оила ва ҳар бир инсоннинг ҳаётини яхшилаш бўйича янада катта марраларни олганмиз. Бугун ҳудудларда амалга оширилаётган ишларни кўриб, бунга яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.
Айни пайтда шуни яхши англашимиз керак, энди кечаги ҳаракат бугунга, бугунгиси эса эртанги кун талабига камлик қилади. Шу боис, белгилаб олган марраларга эришиш учун янада самарали ҳаракат қилишимиз зарур, – деди давлатимиз раҳбари.
Самарқанд ишсизлик, камбағаллик, инвестиция, экспорт масалалари, умуман, барча соҳада намунавий вилоят бўлиши шартлиги қайд этилди.
Вилоятда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш учун 100 миллион доллар, Ургут туманининг ўзига яна 50 миллион доллар ажратилди. Умуман, вилоятга барча манбалар ҳисобидан 11 триллион сўм йўналтирилмоқда. Тадбиркорларга кредит учун яна 18 триллион сўм ресурс берилмоқда.
Ҳажми жиҳатидан бу миқдордаги маблағ ҳар қачонгидан кўра кўпроқ эканлиги кўрсатиб ўтилди.
ЎзА