Нарпайда Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йиғилиш бошланди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Нарпай туманида Самарқанд вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш бошланди.
Сўзининг аввалида давлатимиз раҳбари йиғилганларни кириб келаётган муборак Рамазон ҳайити ҳамда қутлуғ айём – Наврўзи олам билан чин юракдан табриклади.
Самарқандга охирги ташрифдан сўнг ўтган тўрт ой ичида мамлакатимиз ҳаётида катта ўзгаришлар рўй бергани таъкидланди.
Шу ҳафтанинг ўзида Олмалиқ шаҳрида 3-мис бойитиш фабрикаси ишга туширилди, пойтахтимизда нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиёнинг маънавий хазинаси бўлган Ислом цивилизацияси маркази очилди.
Эртага Пайариқ туманида буюк ҳадисшунос аждодимиз Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг очилиш маросими ўтказилади.
–Аминманки, бу муаззам зиёратгоҳ халқимиз билан бир қаторда миллионлаб хорижий туристлар ташриф буюрадиган табаррук масканга айланади, – деди Президентимиз.
ЎзА