Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр ходимига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Кадастр агентлигининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани бўлими бош инспектори ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда 1975 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, ўзининг мансабдор танишлари орқали унинг яшаш хонадони кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш ва ушбу ҳужжатларни муддатидан олдин тайёрлаб бериш эвазига 1500 АҚШ доллари талаб қилади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда, бош инспектор 1000 АҚШ доллари ва 6 млн 50 минг сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Ҳурматли фуқаролар кундалик ҳаётда шу каби қонунбузилиш ҳолатларига дуч келсангиз ДХХ 1520 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беринг. Шахсингизнинг сир сақланиши кафолатланади.