4 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 4 март куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Ғарбдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 6-8, кундузи 8-10 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда кечаси ва эрталаб ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ – 2 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиқ бўлиши кутилмоқда. Устюртда кечаси 3-8 даража совуқ, кундузи 2-7 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 2-7, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 7-12 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 5-10, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда ёмғир ёғиб, туман тушиши мумкин. Ғарбдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3-8, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Республикамизнинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади (ёмғир, қор ёғади), айрим жойларда кучли ёғингарчилик бўлиб, туман тушиши мумкин. Тоғли туманларда қор кўчиши хавфи бор. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Кечаси 3 даража совуқ, 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади.
ЎзА