Медет Назаров гигант-слалом дастуридаги иштирокини якунлади
Миланда давом этаётган қишки олимпиада ўйинлари давом этмоқда.
Тоғ чанғичимиз Медет Назаров гигант-слалом дастуридаги иккинчи стартини ҳам амалга оширди. Унда юртдошимиз дастлабки уринишидан юқорироқ натижа кўрсатишга эришди (1:21.14).
Икки старт якунида 2:46.89 дақиқа қайд этган Назаров ушбу дастурни 50-поғонада якунлади.