Маҳмудхўжа Беҳбудий фаолиятига оид архив хужжатлар (+видео)
"Жадидчилар — миллат қаҳрамонлари" лойиҳасининг бу галги сонида ўз даврининг улуғ шоир, ёзувчи, педагог, публицист ва жамоат арбоби Маҳмудхўжа Беҳбудий фаолиятига оид архив хужжатлари ҳақида батафсил маълумот берилади.
Ўзбегимнинг буюк шахслари ҳаёт йўли, илмий-ижодий фаолияти ёшларимиз учун катта ибрат мактаби эканини ҳеч ким инкор қилмайди. Жумладан, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг илмий мероси кенг ўрганилиб, тарғиб этилаётир.
Таъкидлаш жоизки, ХХ аср бошларида даврий нашрларнинг жадаллашуви натижасида маълумот алмашинуви салмоқли даражада ошди. Шу боисдан ҳам халқни маърифатга чорлаш ва турли илм-фан соҳасидаги ютуқлар ва янгиликлардан бохабар қилишга алоҳида эътибор қаратилди. Ушбу жараёнларни аниқ ва батафсил ёритишда бирламчи манбалар қаторига кирувчи архив ҳужжатларидан унумли фойдаланиш ҳар қачон зарурдир.
Батафсил:
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/6XG2ChRZ2L0" title="Mahmudxo`ja Behbudiy faoliyatiga oid arxiv xujjatlar " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Муҳайё Турдалиева, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА