Коррупцияга муросасиз ёндашув – фаолиятимиз асоси
-
“Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ веб-сайтида банк Бошқаруви раиси Сахи Аннакличевнинг коррупцияга қарши курашиш ва уни олдини олиш бўйича мурожаати эълон қилинди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида илгари сурилган ғоялар ва ташаббуслар асосида, коррупцияга қарши курашиш бўйича банк олдида турган вазифалар ҳақида сўз боради.
Хусусан, “Бизнесни ривожлантириш банки” Бошқаруви давлатимиз раҳбари томонидан эълон қилинган 2026 йилда коррупция иллатига қарши курашиш бўйича “фавқулодда ҳолат”га кенг жамоатчилик, банк жамоаси ва мижозлар билан биргаликда фаол ҳисса қўшишга ҳамда коррупцияга қарши муросасиз курашишга тайёрлигини билдирган.
Шунингдек, банк ва мижозлар ўртасидаги муносабатларни янада очиқ, тезкор ва ишончли шаклга келтиришда рақамли технологияларнинг алоҳида ўрни эътироф қилинган. Масалан, замонавий FACE-ID биометрик идентификация тизими хизмат кўрсатиш жараёнида сохта операциялар ва фирибгарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилган.
Мурожаатда “Бизнесни ривожлантириш банки”да комплаенс назорат тизими доирасида ходимларда ҳалоллик, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, мижозлар билан мулоқот маданиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилаётгани маълум қилинган.
Банк бошқаруви раҳбари ўз мурожаатида банк келгусида ҳам очиқлик, шаффофлик ва мижозлар манфаатларини устувор қўйган ҳолда, молия хизматлари бозори ривожига ва мамлакатимизнинг барқарор иқтисодий тараққиётига муносиб ҳисса қўшишга интилишини билдирган.