Дзюдочиларимиз Австрияга йўл олди
Бугун тажрибали мураббий Андрей Штурбабин бошчилигидаги терма жамоамиз аъзолари илк хорижий ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш мақсадида Австрияга йўл олди.
Дзюдочиларимиз 12 январга қадар Миттерзилл шаҳрида ўтказиладиган халқаро ўқув-машғулот йиғинида иштирок этади.
Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари режага кўра, 2026 йилги мавсумни 28 февраль - 1 март кунлари пойтахтимизда ўтадиган “OTP Group Tashkent Grand Slam-2026” турнирида иштирок этиш билан бошлайди.
Йилнинг дастлабки халқаро дзюдо мусобақаси 7-8 февраль кунлари Франция пойтахтида бўладиган “Paris Grand Slam-2026” билан старт олади.
Австриядаги ўқув-машғулот йиғини пойтахтимизда халқаро мусобақага тайёргарликнинг илк босқичи ҳисобланади.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА