БМТ Хавфсизлик Кенгаши душанба куни АҚШнинг Венесуэлага қарши операцияси бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади, деб маълум қилди ташкилот расмийлари.

Эслатиб ўтамиз, шанба куни Қўшма Штатлар Венесуэлага қарши операция ўтказди ва президент Николас Мадуро ва унинг рафиқасини Каракасда қўлга олди. 

Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресга наркотерроризмни содир этиш, Қўшма Штатларга қарши автоматлар ва портловчи мосламаларни сақлаш каби бир нечта айбловлар қўйилмоқда.

3 январь куни Флорида штатидаги Мар-а-Лаго қароргоҳида Венесуэла келажаги ҳақида нутқ сўзлаган Трамп ўтиш даври тугагунига қадар Қўшма Штатлар мамлакатни бошқаришини айтди.

Г.Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Венесуэла бўйича фавқулодда йиғилиш ўтказади