Россия Ташқи ишлар вазирлиги Венесуэла президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси мамлакатдан олиб чиқиб кетилгани ҳақидаги хабарлардан жиддий хавотирда эканини маълум қилди.

Шу муносабат билан Россия дипломатлари АҚШга мурожаат қилиб, вазиятга аниқлик киритишни сўради.

Бу ҳақдаги маълумот Россия ТИВнинг расмий сайтида эълон қилинди. 

Вазирлик баёнотида таъкидланишича, агар бундай ҳаракатлар ҳақиқатан ҳам содир бўлган бўлса, бу мустақил давлат суверенитетига нисбатан йўл қўйиб бўлмайдиган тажовуз ҳисобланади. Россия ТИВга кўра, давлат суверенитетини ҳурмат қилиш халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларидан бири саналади.

Эслатиб ўтамиз, шанбага ўтар кечаси, АҚШ қуролли кучлари Венесуэла пойтахти Каракас ва мамлакатнинг бошқа ҳудудларидаги объектларга ҳаво зарбалари бергани хабар қилинган эди. 

Шундан сўнг АҚШ раҳбари Дональд Трамп Николас Мадуро ва биринчи хоним Силия Флорес қўлга олиниб, мамлакатдан олиб чиқиб кетилганини маълум қилди.

Айни пайтда мазкур хабарлар атрофидаги вазият халқаро миқёсда жиддий муҳокамага сабаб бўлмоқда.

Кенжа Бекжонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Россия ТИВ АҚШдан Мадуро бўйича изоҳ талаб қилди