Сирдарёда фаолият юритаётган саноат корхоналаридан 129 таси паст қувватда ишлаётгани кўрсатиб ўтилди
Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтмоқда.
Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган 1 минг 140 та саноат корхонасидан 129 таси паст қувватда ишлаётгани кўрсатиб ўтилди. Бу корхоналар бутловчи ва эҳтиёт қисмни асосан четдан ёки республиканинг бошқа ҳудудидан олиб келаётгани учун таннарх бўйича рақобатлаша олмаяпти.
Агар бутловчи ва эҳтиёт қисмлар ҳудуднинг ўзида ишлаб чиқарилиб, кооперация йўлга қўйилса, таннархни бемалол 10 фоизгача камайтириш мумкинлиги қайд этилди.
Шу боис, «Фаровон» кичик саноат зонасига туташ 200 гектарда бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш таклифи қўллаб-қувватланди. Ушбу ҳудуд темир йўл бўйида жойлашгани, электр тармоғи ўтгани учун инфратузилмага қўшимча маблағ талаб қилинмайди.
Вилоят ҳокимлигига бу ерда 800 миллион долларлик маҳаллийлаштириш лойиҳаларини бошлаш топширилди.
ЎзА