Софи Ибботсон: Лондонда Ахсикент археология боғи китоби тақдимоти ўтказилади
– Тошкент халқаро туризм кўргазмасида Наманган вилояти фаол иштирок этди, – дейди “Ахсикент” археология боғи раҳбари Анвар Икромов.
– Тоғ, табиат, дарё ва тарих уйғунлашган экспозицияда асосий эътибор экотуризм ва археотуризмга қаратилгани барчада илиқ таассурот қолдирди. Расмий статистика 2025 йил 11 ой давомида 1,5 миллион хорижлик вилоятга келганини кўрсатмоқда.

Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги туризм элчиси Софи Ибботсон билан истиқболли режалар муҳокама қилинди. Тадқиқот фаолиятига илмий-инновацион ёндашув, Янгиқўрғон ва Чуст туманларида соҳани ривожлантириш, Наманган туризмини хорижда тарғиб этиш бўйича аниқ вазифалар белгиланди.
– Менимча, ТХТК-2025 доирасида икки айвон – Наманган ва Хоразм вилоятлари намойиши бошқаларидан ажралиб турди: бу объектлар дизайнерлари ўз ҳудуди туризмининг ноёб жиҳатларини акс эттирувчи ижодий концепция ярата олган, – дейди Ибботсон. – Афсуски, мен Наманганга борганимда жуда оз фурсат бўлдим. Келаси йил шу бўшлиқни тўлдираман. Табиат қўйнида бўлиш менга жуда ёқади ва шу боис албатта Ахсикентга бораман. 2026 йил Лондонда ушбу боғ китоби тақдимотини ҳам ўтказиш режамиз бор.
М.Пирматова, ЎзА