Тошкентда тунги рейдга тушган 10 ҳолат (+видео)
Тошкент вилояти ҳудудларида ҳаво сифатини яхшилаш ва иссиқхоналардаги иситиш тизимларига оид экологик талабларга риоя этилишини назорат қилиш мақсадида кенг кўламли экологик ва профилактик рейдлар давом этмоқда.
1-ҳолат: Чиғатой маҳалласининг Шифобахш сувлар кўчасида жойлашган, фуқаро Г.С. Зияевга тегишли иссиқхона текширув пайтида вақтинча фаолият юритмаётгани маълум бўлди. Шунга қарамай, хонадон ҳовлисида ёқилғи турига кирмайдиган ҳар хил чиқиндилар очиқ алангада ёқилгани аниқланган.
Экологик талабларни бузиш ҳолати бўйича Миллий гвардия ходимлари томонидан далолатнома расмийлаштирилди ва тегишли тартибда ҳужжатлар юритилди.
2-ҳолат: Кенсой маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Х.А.Акрамовга тегишли гул етиштиришга мўлжалланган иссиқхона текширувдан ўтказилганда, қўлбола усулда ўрнатилган фильтрнинг етарлича тозалаш функциясини бажармаётгани маълум бўлди.
3-ҳолат: Қорариқ маҳалласида яшовчи фуқаро Д.Қ.Тоҳировнинг гул етиштиришга мўлжалланган иссиқхонаси текширилганда, қозонхонада турли чиқиндилар ёқилаётгани аниқланди. |
4-ҳолат: Қорариқ маҳалласида фуқаро М.А.Талиповга тегишли гул етиштиришга мўлжалланган иссиқхонада фильтр ўрнатилган бўлса-да, у ҳавони етарли даражада тозаламаслиги ошкор бўлди.