Ўзбекистон - Испания ҳамкорлиги: Қишлоқ хўжалигида инновация ва барқарор технология ривожланмоқда
"Democrata informacion parlamentaria" нашрида "Испания ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалигида инновацияни ривожлантириш, барқарорликни таъминлаш бўйича келишувга эришди" сарлавҳали мақола эълон қилинди.
Материалда икки давлат ўртасида айни йўналишларни биргаликда янаям ривожлантириш мақсадида ҳамкорлик меморандуми имзоланиши ҳақида сўз борган.
Келишув ҳужжатида тажриба алмашиш, самарадор деҳқончилик технологиясини жорий этиш, сув ресурсларини оқилона бошқариш ва зараркунандаларга қарши курашиш масалалари қамраб олинган. Бундай ҳамкорлик натижасида агросекторни иқлим ўзгаришига мослаштириб бориш, ҳар икки мамлакатда соҳанинг рақобатбардошлигини ошириш кўзда тутилган.
М. Пирматова, ЎзА