Пойтахтда фавворалар ишга туширилди...
Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, ободонлаштириш бўлимлари ҳамда пойтахт ҳокимлиги тасарруфидаги фавворалардан фойдаланиш хизмати, шунингдек, каналлар ва сунъий иншоотлардан фойдаланиш бошқармаси томонидан шаҳар бўйлаб фавворалар қайта ишга туширилди.
Мақсад экологик ҳолатни яхшилаш ва атроф-муҳитдаги чанг даражасини камайтиришдир, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги маълумотида.
Шу ўринда савол туғилади: фавворалар қандай ёрдам беради? Маълумотларга кўра, чанг зарраларини камайтиради.
Фавворалар атрофида ҳаво намланади. Натижада чанг зарралари ерга чўкиб, ҳаводаги чанг миқдори камаяди. Намлик балансини тиклайди. Ҳаво қуруқлашганда чанг кўпаяди. Фавворалар эса ҳавони намлаб, бу жараённи табиий тарзда юмшатади. Улар ҳаводаги чанг ва ифлосланиш муаммосини тўлиқ бартараф этмаслиги мумкин. Аммо бирламчи чора сифатида муаммони енгиллаштиришга ёрдам беради.
А.РУСТАМОВ, ЎзА