Ёзёвонда куз манзаралари
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона вилояти Ёзёвон туманида куз табиати ўзгача тароватли. Кенг далаларда олтин фаслнинг гўзал манзараси ястанган. Табиат сариқ, қизғиш ранглар билан безанган.
Деҳқонлар кузги юмушлар билан банд. Кимдир ер ҳайдамоқда, кимдир экинларни йиғиштирмоқда, яна кимдир қишга тайёргарликнинг охирги ишларини амалга оширмоқда. Уларнинг меҳнат шижоати ва кузнинг юмшоқ шамоли бирлашиб, Ёзёвон саҳросига ўзига хос руҳ бағишлаган.
[gallery-26365]
Олтин рангга бурканган далалар, равон йўллар ва меҳнаткаш деҳқонлар қиёфасидаги ушбу куз гўзаллиги табиат ва инсон ўртасидаги уйғунликни тараннум этмоқда.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА