Буюк Британия музейида ўғирлик
Бирлашган Қиролликнинг Кардифф шаҳридаги “Сент-Фаган” миллий тарих музейидан бронза даврига оид ноёб олтин тақинчоқлар ўғирлаб кетилди, деб хабар бермоқда “TheTelegraph” нашри.
Таъкидланишича, йўқолган буюмлар орасида Ўрта бронза даврига оид билагузуклар ва илк бронза даврига тегишли қимматбаҳо буюмлар бўлган.
Полиция тергов доирасида 45 ёшли аёлни ҳибсга олганини ва уни гаров эвазига озод қилганини маълум қилган.
С.Раҳимов, ЎзА