Қашқадарё вилоятида охирги йилларда шошилинч тиббий ёрдам хизматини ислоҳ қилиш ва замонавий стандартларга мослаштиришда катта қадамлар ташланмоқда. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалида амалга оширилаётган лойиҳалар ва клиник амалиётлар ҳудуд тиббиётида янги даврни бошлаб бермоқда, десак муболаға бўлмайди.

Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 9 февралдаги тегишли қарори асосида марказнинг структураси қайта кўриб чиқилди. Унга кўра, 8 та янги бўлим фаолияти йўлга қўйилиб, қатор мавжуд бўлимлар имконияти кенгайтирилди. Хусусан, кардиология, реанимация, гинекология ва терапия бўлимларида ўринлар сони оширилди.

– Асосий мақсадимиз тез ва самарали тиббий ёрдам кўрсатиш, – дейди марказ директори, тиббиёт фанлари номзоди Равшан Тўлаков. – Қабул қилинаётган қарорлар ва инвестициялар туфайли Қашқадарёда юқори технологик тиббий хизматлар қаторини кенгайтирдик. Улар аввал фақат пойтахт клиникаларида амалга ошириларди.

Дарҳақиқат, марказда 2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги мобайнида 6 минг 682 та жарроҳлик амалиёти ўтказилган бўлса, шундан 3 минг 42 таси юқори технологик хирургик амалиётлар ҳисобланади. Масалан, юракда аорта-коронар шунтлаш, окклюдер ўрнатиш орқали юрак нуқсонларини бартараф этиш, буйрак трансплантацияси, ангиография ва коронар стендлаш, лапароскопик ва бариатрик хирургия, умуртқа поғонасини стабилизация қилиш шулар жумласидандир. Айниқса, 8 нафар беморда амалга оширилган буйрак трансплантацияси минтақа тиббиётида янги саҳифа очди.

– Беморларимиз энди мураккаб операциялар учун пойтахтга қатнаши шарт эмас, – дейди Р.Тўлаков. – Бу вақт, куч ва маблағни тежайди. Энг муҳими одамларимиз ишончи ошмоқда.

Таъкидлаш лозимки, марказда Австрия, Ливан, Ҳиндистон каби мамлакатлар шифокорлари билан ҳамкорликда маҳорат дарслари ўтказилиб келинмоқда. Кардиохирургия бўйича 9 та ноёб операция халқаро мутахассислар иштирокида амалга оширилгани бунинг яққол исботи. 

Соғлиқни сақлаш тизимини модернизация қилиш доирасида марказ ангиограф аппарати, МСКТ сканерлари, эндоскопик комплекслар, иммунологик ва микробиологик лаборатория ускуналари билан жиҳозланди. Шунингдек, марказ ҳудудида беморларнинг яқинлари учун қулай кутиш майдони, ходимлар учун ошхона ташкил этилди.

[gallery-26096]

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган 6 ойи мобайнида марказга 51 минг 600 нафардан зиёд беморлар мурожаат қилган, 14 минг нафардан ортиқ беморлар стационарга ётқизилган. 37 минг 597 нафар бемор амбулатор қабул қилинган, шу билан бирга, телемедицина платформаси орқали ўтган 6 ой давомида 322 нафар бемор масофадан консультация олган. Албатта, бу рақамлар марказ фаолиятининг кўлами ва юкламасини яққол кўрсатади.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, Қашқадарёда шошилинч тиббий ёрдам тизими янгича босқичга кўтарилмоқда. Замонавий технологиялар, малакали кадрлар, халқаро ҳамкорлик ва инфратузилманинг янгиланиши минглаб инсонлар саломатлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши билан аҳамиятли.

Зеро, марказ раҳбари таъкидлаганидек, тиббиёт соҳасидаги энг катта ютуқ – инсон ҳаётини сақлаб қолиш ва жамият ишончини қозонишдир.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тиббиётда энг катта ютуқ – инсон ҳаётини сақлаб қолиш