Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасига рақамли технологияларни жорий этиш, жумладан сунъий интеллект имкониятларидан фойдаланиш йўналишида катта илгарилаш кузатилмоқда. Бу нафақат ташхис ва даволаш сифатини ошириш, балки тиббий хизматларни халққа янада яқинлаштиришга хизмат қилмоқда.

Жорий йилда республика тиббиёт марказлари фаолиятида 179 та янги ташхислаш ва 199 та замонавий даволаш усули амалиётга татбиқ этилди. Улар орасида жигар ва буйракнинг кам инвазив усулдаги трансплантацияси, юрак кардиомиотомияларида сунъий чап қоринча (LVAD) ўрнатиш, умуртқа поғонаси диск чуррасини олишнинг кам инвазив жарроҳлик усули, суяк кўмиги трансплантацияси ва эпилепсияда мияга чип ўрнатиш амалиёти каби ноёб жараёнлар бор.

Бу каби илғор технологиялар нафақат мураккаб касалликларни даволаш имконини оширди, балки операциядан кейинги тикланиш жараёнини ҳам тезлаштирмоқда.

Республика ихтисослашган тиббиёт марказларининг ҳудудий филиалларида 379 турдаги ноёб ва мураккаб операциялар жорий этилгани аҳоли учун катта қулайлик яратди. Бунинг натижасида илгари фақат пойтахтда амалга оширилган кўплаб амалиётлар энди жойларда ҳам ўтказилаяпти.

Шу туфайли жойлардаги беморларнинг республика марказларига мурожаатлари 80 фоиздан қарийб 15 фоизгача камайган. Бу эса тиббий хизматнинг самарадорлиги ошганини кўрсатади.

Бу йил илк бор давлат тиббиёт муассасаларида робот технологиялари амалиётга жорий этилди.

Хусусан, Республика ихтисослаштирилган урология илмий-амалий маркази ва Миллий тиббиёт марказида роботлардан диагностика, даволаш, жарроҳлик амалиётларида самарали фойдаланилмоқда.  

Соҳани рақамлаштириш жараёни жадал тус олмоқда. Ҳозирда сунъий интеллект асосида бажарилаётган текширув ва муолажа турлари 43 тага етди.

Жорий йилда фаолият бошлаган Миллий неврология ва нейрореабилитация тиббиёт маркази ҳам илғор рақамли технологияларга асосланган. Бу марказда неврологик касалликлар диагностикаси ва реабилитация жараёнларида сунъий интеллект ёрдамидаги тизимлар қўлланилмоқда.

Келгусида қуйидаги йўналишларда SI'дан яна кенгроқ фойдаланиш режалаштирилган:

— МРТ, КТ ва рентген тасвирларини автоматик таҳлил этишни янада такомиллаштириш;

— Виртуал симуляция орқали жарроҳлик амалиётларини тайёргарлик жараёнида қўллаш;

— Гибрид жарроҳлик амалиётлари кўламини кенгайтириш.

Тиббиёт соҳасида сунъий интеллект ва рақамли технологияларнинг жорий этилиши — бу фақат техник янгилик эмас, балки соғлиқни сақлаш тизимини самарали, шаффоф ва инсонпарвар қилишга хизмат қиладиган стратегик йўналиш. Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида тиббиёт соҳаси инновацияларга асосланган янги моделга айланиб бормоқда.

Дилдора ДЎСМАТОВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллект тиббиётни янги босқичга олиб чиқмоқда