Муносабат

Сўнгги йилларда Самарқанд шаҳри Марказий Осиёнинг ташриф қоғози, юртимизга оид ва халқаро йирик тадбирлар ўтказиладиган масканга айланди. Ўтган қисқа вақт ичида Самарқандда амалга оширилган “Боқий шаҳар” меъморий ансамбли каби йирик бунёдкорлик лойиҳалари ҳудуднинг иқтисодий, ижтимоий ҳамда туристик имкониятларини янада оширди.

Буни биргина жорий йил давомида бўлиб ўтган Европа Иттифоқи–Марказий Осиё саммити, Самарқанд халқаро иқлим форуми, БМТнинг Давлат хизмати форуми, Ислом фан, таълим ва маданият масалалари (ICESCO) ташкилоти йиғилиши ҳамда айни кунларда бўлиб ўтаётган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиялари мисолидан ҳам кўриш мумкин.

Эътиборли жиҳати шундаки, сўнгги 40 йилда илк бор ЮНЕСКО сессияси Париждаги бош қароргоҳдан ташқарида ўтказилмоқда ва унда 42-сессияга нисбатан бир баробар кўп 4500 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашмоқда. Бундай нуфузли форумнинг мамлакатимизда ўтказилаётгани Ташкилотга аъзо 190 дан ортиқ давлатларнинг Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларга бўлган юксак ишончининг ёрқин ифодаси саналади.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида таъкидлаганидек, бу нуфузли форумнинг Самарқандда ўтказилиши тасодифий эмас, сабаби сўнгги йилларда мамлакатимизнинг таълим, фан, маданият ва ахборот соҳаларида ЮНЕСКО билан ҳамкорлиги янги босқичга кўтарилди.

Қолаверса, Хива, Бухоро, Шаҳрисабз ва Самарқанднинг ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатида бўлиши тарихий ифтихордир. Аммо бу меросни асраб-авайлаб, уни замонавий тараққиёт билан уйғунлаштириш – Янги Ўзбекистон сиёсатининг моҳияти саналади. Президентимизнинг “Шарқ ва Ғарб, Шимол ва Жануб ўртасида уйғунлик кўприги бўлишга ҳамиша тайёрмиз” деган сўзлари мамлакатимизнинг ташқи сиёсий стратегиясини фалсафий даражада ифодалайди.

Нутқдаги асосий ғоялардан яна бири инклюзив таълим ва сунъий интеллект технологияларини таълим тизимига жорий этиш ташаббусидир. Президентнинг “ҳар бир болага тенг имконият” ғояси – ижтимоий адолатнинг замонавий талқини саналади. Бу ташаббус ЮНЕСКОнинг таълимда инклюзивлик ва барча учун тенг шароит яратиш концепцияси билан чамбарчас боғлиқ.

Шунингдек, “Сунъий интеллект – мактаб” лойиҳаси ва Сунъий интеллект этикаси бўйича халқаро анжуман ташкил этиш таклифлари Ўзбекистоннинг фан ва технология соҳасида жаҳон илмий жамоасига тенг қадам қўйиш ниятини намоён этади. Бу, шубҳасиз, келажакда мамлакатимизни таълим ва инновациялар марказларидан бирига айлантириш йўлидаги муҳим қадам бўлади.

Шу билан бирга, дунё халқларининг маданий меросини асраб-авайлаш, “Жаҳон хотираси” дастурини ривожлантириш ва “Ҳужжатли мерос халқаро куни”ни таъсис этиш ҳақидаги ташаббуслар “рақамли маданият” даврида миллий меросни янги шаклда яшатиш имконини беради.

“Хотин-қизлар етакчилиги бўйича ЮНЕСКО академиясини ташкил этиш” таклифини аёллар салоҳиятини жамият ривожи учун стратегик ресурс сифатида баҳолашнинг яққол ифодаси дейиш мумкин. Бу ташаббус нафақат гендер тенглигини таъминлайди, балки таълим, фан ва санъат соҳаларида хотин-қизларнинг илмий ва ижодий салоҳиятини очиб берувчи глобал платформа бўлиб хизмат қилади. Самарқандда ўтказиш таклиф қилинган “Хотин-қизлар глобал форуми” мамлакатимизнинг бу масаладаги етакчи позициясини мустаҳкамлайди.

Шу билан бирга, рақамли макондаги ахборот манипуляцияларига қарши кураш, ёшларда медиасаводхонликни ошириш ҳақидаги фикрлар жамиятимизнинг маънавий иммунитетини мустаҳкамлашга қаратилган. Болалар маданий контенти фестивали ташаббуси эса ахборот давридаги ёш авлод учун илмий ва ижодий тарбиянинг замонавий моделидир.

Хулоса қилиб айтганда, Самарқандда ўтказилаётган ЮНЕСКОнинг 43-сессияси нафақат Ўзбекистоннинг, балки бутун инсониятнинг маънавий бирлиги, маданий ва илмий ҳамкорлигини мустаҳкамлашда янги тарихий саҳифа саналади.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббуслар ҳамда сессия якунида қабул қилинадиган ҳужжатлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш ва уларни ҳудудий дастурларда ҳам акс эттириш орқали ҳаётга татбиқ этиш халқ вакили сифатида олдимизда турган устувор вазифа саналади.

Фаррух АБДУҲАМИДОВ,

Халқ депутатлари

Арнасой тумани Кенгаши депутати.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инсониятнинг маънавий бирлиги, маданий ва илмий ҳамкорлигини мустаҳкамлашда янги тарихий саҳифа