Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Шуҳрат Орифнинг "44-куз" шеърий китоби Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрида нашрдан чиқди. "Мукай" нашриёти томонидан чоп этилган китобдаги шеърларни истеъдодли шоира, Жўлон Мамитов номидаги мукофот соҳиби Гулумхан Исаева қирғиз тилига таржима қилган.

Китобга Қирғизистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари, таниқли шоир Атантай  Акбаров сўзбоши ёзган.

Шуҳрат Ориф ўзбек адабиётини хорижда фаол тарғиб қилиб келаётган ижодкорлардан бири ҳисобланади. Жорий йилнинг сентябрь ойида шоирнинг "Mavi erk" китоби турк тилида Анқарада чоп этилган эди.  

Ижодкорнинг шеърлари  инглиз, турк, озарбайжон, қирғиз, қозоқ, туркман, уйғур тилларига таржима қилинган.

2025 йилда Шуҳрат Ориф Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонига асосан "Дўстлик" ордени билан мукофотланди. Шоирнинг туркий халқлар адабий алоқаларига қўшаётган ҳиссаси Туркий маданият халқаро ташкилоти  томонидан эътироф этилиб, ТУРКСОЙ медали билан тақдирланган эди.  

Шуҳрат  Ориф  шу  йилнинг  май ойида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида ўтказилган халқаро шеърият байрамида ТУРКСОЙ Ёзувчилар уюшмаси  аъзолигига  ҳам қабул қилинган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек ижодкорининг китоби Қирғизистонда нашр этилди