Латвия Ўзбекистонни Марказий Осиёдаги муҳим ва асосий ҳамкор сифатида эътироф этади. Европа Иттифоқига аъзо давлат сифатида Латвия икки томонлама алоқаларни ривожлантириш баробарида минтақа мамлакатлари билан яқин ҳамкорлик қилиб келмоқда. Жумладан, ҳудудда ЕИ стратегиясини амалга ошириб келмоқда.

Латвия билан анъанавий шериклик айниқса сўнгги йилларда жадал ривожланмоқда. Ташқи ишлар вазирликлари сиёсий маслаҳатлашуви, Иқтисодий масалалар бўйича ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари тизимли равишда ўтказилади.

Ҳукуматлараро комиссия мутахассислар даражасида ўзаро алоқаларга доир муҳим масалаларни кўриб чиқади, таклифлар ишлаб чиқади.

Ўтган йил Ригада Инвестиция ва тараққиёт агентлиги, мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси ҳамда IT-Парк кўмагида “Invest in Uzbekistan” конференцияси уюштирилди. Тадбирда Европа ва Латвияда бизнесни ривожлантириш билан шуғулланувчи, республикамиз бозорида ишлашдан манфаатдор компанияларнинг 100 дан ортиқ вакили иштирок этди.

Қатнашчилар Ўзбекистон бозорининг жозибадорлиги ва салоҳияти, юртимизда бизнес юритишнинг афзаллиги ва сармоядорлар учун яратилган қулай шароитлар ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлди.

Анжумандан кўзланган мақсад IT соҳасида иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш, билим алмашиш, янги лойиҳалар ҳамда стартаплар учун инвесторларни жалб қилиш, шунингдек солиқ имтиёзи ва преференция бериш орқали хорижий корхоналарни жалб қилишдан иборат бўлди. Буларнинг бари Ўзбекистон тараққиёти учун хизмат қилиши шубҳасиз.

Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон – Латвия рақамли ҳамкорлик форуми – “Ictweek Uzbekistan-2024” ҳафталигида Латвия Республикаси ақлли маъмурият ва минтақавий ривожланиш вазирлиги Рақамли трансформация бўйича давлат котиби ўринбосари Гатис Озолс “АКТ сиёсати ва электрон бошқарув“ мавзусидаги нутқи билан иштирок этди. Тадбир қатнашчилари республикамиз электрон ҳукумати ютуқлари ва ривожланиш истиқболига алоҳида тўхталиб ўтди.

Спикерлардан бири – Латвия Электрон коммуникациялар офиси “5G Techritory” форуми директори Неилс Калнинс кейинги авлод мобил тармоғини муваффақиятли ривожлантиришга экотизим ёндашувининг аҳамияти ҳақида фикр, мулоҳазалари билан ўртоқлашди.

Диёримизда бешинчи авлод тармоғини ишлаб чиқиш ва жорий этиш ҳамда Ўзбекистонни Латвия орқали ЕИ билан боғлаш масаласи алоҳида муҳокама қилинди.

Жорий йил 15 августда Яунземс Гиртс Латвиянинг Ўзбекистондаги янги элчиси этиб тайинланди. Мамлакатимиз ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ундан ишонч ёрлиғи нусхасини қабул қилди.

Элчи ўлкамизда кузатилаётган ижобий ўзгаришларни юксак баҳолаб, ўз фаолиятини беҳад қизиқиш ва мамнуният билан бошлаганини таъкидлади. Шунингдек, ўзаро муносабатни янада мустаҳкамлаш ва турли устувор йўналишларда қўшма ташаббуслар амалга оширишга ҳисса қўшиш ниятини билдирди.

Дарвоқе, Ўзбекистон ва Латвия ўртасида 1992 йил 3 ноябрь куни дипломатик алоқа ўрнатилган. Тошкентдаги Латвия элчихонаси 1992 йил, Ригадаги Ўзбекистон элчихонаси эса 1995 йил иш бошлаган.

Латвия томони икки мамлакатнинг географик жойлашуви ва ривожланиш суръати иқтисодий ҳамкорлик самарадорлигини таъминламоқда, деб ҳисоблайди. Ҳудудимиз мамлакатлараро транспорт йўналишлари тизимида муҳим аҳамиятга эга. Афғонистон орқали ўтадиган йўллар бунга яққол мисол. Латвия ўз транспорт инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда юк ташиш миқдорини изчил ошириш мақсадини кўзламоқда. Умид қиламизки, транспорт ва транзит масаласидаги янги ташаббуслар иқтисодий интеграцияни мустаҳкамлайди. Бу иқтисодий ривожланиш ва барқарорликка эришишда жуда муҳим.

Латвия тадбиркорларининг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги жараёнида фармацевтика ишлаб чиқариши, қишлоқ хўжалиги, озиқ овқат маҳсулотларини қайта ишлаш, ахборот технологиялари ва туризм устувор ҳисобланади.

ЎзА мухбири Муҳаррама Пирматова тайёрлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун Латвия билан дипломатик муносабат ўрнатилган кун