Бугун Қатарда 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олади. Чемпионатнинг илк кунида "A", "B", "C" ва "D" гуруҳларида илк тур учрашувлари ўтказилади.

Аниқроқ айтадиган бўлсак, 3 ноябрь куни "A" гуруҳидан ўрин олган ЖАР ва Боливия терма жамоалари чемпионатнинг илк ўйинида майдонга чиқса, Қатар ва Италия термалари ўртасидаги тўқнашув ҳам биринчи кундан ўрин олган.  

Шунингдек, "B" гуруҳида Япония – Марокаш, Янги Каледония – Португалия, "C" гуруҳида Сенегал – Хорватия, Коста-Рика – БАА, "D" гуруҳида Аргентина – Бельгия, Тунис – Фижи терма жамоалари ўзаро рақобатлашади.  

Биринчи тур доирасидаги Аргентина – Бельгия учрашувини ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқаради. Ўйинда Рустам Лутфуллин бош ҳакам сифатида ишласа, унга қанотларда Санжар Шоюсупов ва Акмал Ғиёсов ёрдам беради.

Маълумот ўрнида: Ислом Исмоилов бошчилигидаги Ўзбекистон U17 терма жамоаси мусобақанинг "J" гуруҳидан ўрин олган.  

Футболчиларимизнинг дастлабки учрашуви 5 ноябрь куни соат 18:00 да Парагвайга қарши ўтса, 8 ноябрда Ирландия билан куч синашади. Гуруҳдаги сўнгги ўйин 11 ноябрь куни Панама термасига қарши ташкил этилади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бугун катта футбол: Қатарда U17 Жаҳон чемпионати старт олади