Фан, таълим, маданият, ахборот-коммуникация ва инсоният меросини асраб-авайлаш йўналишидаги фаолиятлар миллатлараро тинчликни таъминлаш ҳамда дунё жамиятида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш орқали тинчлик ва хавфсизликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.

1945 йилдан буён айни шу йўналишда дунёнинг 200 га яқин давлатини бирлаштириб келаётган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ташкилоти – ЮНЕСКОнинг халқаро майдондаги нуфузи тобора ортиб бормоқда.

Ташкилот ўтган йиллар давомида дунё бўйича саводсизликка қарши курашиш ва сифатли таълимни ривожлантириш, бу орқали миллатлараро инсон ҳуқуқлари, тинчлик, бағрикенглик, шунингдек барқарор тараққиёт ғояларини илгари суриш, илмий тадқиқотлар ҳамда инновацияларни қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш баробарида, жаҳон маданий меросини асраш ва авлодларга етказиш, жамиятда рақамли тенгликни таъминлаш, ахборот технологияларидан тинчлик йўлида фойдаланишни рағбатлантириш борасидаги вазифаларни амалга ошириб келмоқда.

Жорий йилда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси илк бор мамлакатимизда ўтказилмоқда ва бу бежиз эмас, албатта. Боиси, 200 га яқин давлатдан ташриф буюрган 2800 дан зиёд вакиллар иштирокида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтаётган мазкур нуфузли тадбирнинг очилиш маросимида иштирок этган Президентимиз ўз нутқида таъкидлаб ўтганидек, сўнгги йилларда Янги Ўзбекистонда ЮНЕСКО фаолиятининг асосини ташкил этувчи йўналишларда кенг кўламли ишлар амалга оширилди.

Хусусан, давлатимиз раҳбари томонидан ЮНЕСКОнинг глобал мақсадларига эришиш ва кўп қиррали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида илгари сурилган қатор таклифлардан бири – жамиятда ахборот технологиялари ва сунъий интеллект технологиялари имкониятларидан унумли фойдаланишни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айтиш жоизки, мазкур йўналишда “Ўзбектелеком” акциядорлик компанияси томонидан ҳам тизимли ишлар олиб борилмоқда ва самарали натижаларга эришилмоқда. Бугунги кунда компания фаолиятида ахборот-коммуникация соҳасида инновацион ечимларни татбиқ этиш орқали хизматлар самарадорлигини оширишда сунъий интеллект технологияларидан кенг фойдаланилмоқда.

Жумладан, сунъий интеллект асосида чат-ботлар ва интеллектуал ёрдамчилар жорий қилиниб, мижозларга хизмат кўрсатиш жараёни автоматлаштирилмоқда. Шу билан бирга, тармоқ фаолиятини таҳлил қилиш ва прогнозлаш, носозликларни аниқлаш, трафикни оптималлаштириш каби вазифалар сунъий интеллект орқали амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, Big Data таҳлили орқали абонентлар эҳтиёжларини аниқлаш ва янги рақамли хизматларни ишлаб чиқиш йўлга қўйилган. Компания ходимларининг малакасини ошириш ҳамда сунъий интеллект соҳасида маҳаллий мутахассислар тайёрлаш бўйича янги қадамлар ташланмоқда.

Шунингдек, “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Сунъий интеллект технологияларини 2030 йилга қадар ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-358-сон қарорда белгиланган мақсад ва вазифалар ижросини таъминлашда “Ўзбектелеком” АК ҳам фаол иштирок этмоқда.

Жорий йилнинг 21 октябрь куни Президентимиз раҳбарлигида сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида айтиб ўтилганидек, “Ўзбектелеком” АК томонидан ўтган саккиз йил давомида мамлакатимиз бўйлаб 300 минг километр оптик толали алоқа линиялари қурилди, аҳоли пунктларининг 99 фоизи мобил алоқа билан қамраб олинди. Катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш ва сақлаш учун янги дата-марказлар ишга туширилди.

Соҳани янада ривожлантиришга қаратилган ва ҳозирга қадар қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳамда ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессиясида давлатимиз раҳбари томонидан ахборот технологиялари ва сунъий интеллект имкониятларини кенгайтириш борасида илгари сурилган таклифлар замиридаги вазифалар “Ўзбектелеком” АК фаолиятида ҳам янги имкониятлар эшигини очади.

Хулоса қилиб айтганда, мақсадлар аниқ  – рақамли трансформацияни чуқурлаштириш, инновацион иқтисодиётни ривожлантириш ва сунъий интеллект экотизимини шакллантириш давр талаби, фаолиятнинг устувор йўналишларидан биридир. Бу борада эришилган натижалар эса жамият ривожи, мамлакат тараққиётига хизмат қилади. 

Тимур Мамаджанов, 

“Ўзбектелеком” АК Ахборот хизмати раҳбари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ташаббуслар – янги алоқалар ва янги имкониятлар демакдир