Қорақалпоғистонда туризм хизматлари сифати ва гастрономик жозибадорликни оширишга қаратилган “QR Gastronomic Quality” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан молиялаштирилмоқда. Унинг ижрочиси “DMO Karakalpakstan” жамоат бирлашмаси бўлиб, ташкилот ҳозирда минтақанинг туризм салоҳиятини ривожлантириш ва ички сайёҳликни фаол тарғиб қилиш билан шуғулланмоқда.

Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатиш маданиятини яхшилаш, сайёҳлар фикрини онлайн тарзда ўрганиш ва гастрономик хизматларнинг сифатини баҳолаш тизими жорий этилади. Шунингдек, маҳаллий туризм фаоллари ва тадбиркорлар учун ўқув машғулотлари ва малака ошириш курслари ташкил этилади.

“QR Gastronomic Quality” лойиҳасининг амалга оширилиши натижасида Қорақалпоғистонда янги иш ўринлари яратилиши, соҳада рақобатбардошлик ортиши ва минтақанинг сайёҳлик нуфузи юксалиши кутилмоқда.

Сўнгги йилларда “DMO Karakalpakstan” халқаро ташкилотлар билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйди. Жумладан, Германия халқаро ҳамкорлик жамияти кўмагида туризм соҳасини ривожлантириш, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги мулоқотни кучайтириш ҳамда соҳа қонунчилик асосларини такомиллаштириш йўналишида қатор ишлар амалга оширилди. Тадбиркорлар иштирокида ўтказилган сўровлар натижасида соҳадаги муаммолар ва имкониятлар аниқланди. Улар асосида давлат идораларига тегишли тавсиялар тайёрланди. Шунингдек, ёшлар ва туризм фаоллари учун ўқув тренинглари ташкил этилди, туризм фаолиятини бошлаш бўйича амалий қўлланмалар чоп этилди.

2025 йил сентябр ойида “DMO Karakalpakstan” жамоат бирлашмаси Фуқаролик жамиятини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ўтказилган ижтимоий буюртмалар танловида ғолиб деб топилди. Шу орқали “QR Gastronomic Quality: Қорақалпоғистоннинг жозибадорлигини ошириш учун туризм хизматларининг гастрономик сифатини баҳолаш ва яхшилаш” лойиҳасини амалга ошириш ҳуқуқини қўлга киритди.

Ташаббус амалга оширилгандан сўнг Қорақалпоғистонда туризм хизматлари сифати сезиларли даражада ошиши, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли бандлиги кенгайиши кутилмоқда. Бу эса минтақанинг иқтисодий фаоллиги ва туризм соҳасидаги рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қорақалпоғистонда туризм сифатини оширишга қаратилган навбатдаги лойиҳа амалга оширилмоқда