Кейинги йилларда мамлакатимизда кўплаб хорижий давлатлар билан таълим соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилгани соҳадаги илғор тажрибани ўзлаштириш, ўқитиш сифатини янада юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Пойтахтимизда ташкил этилган Иккинчи Ўзбекистон–Хитой таълим форумининг расмий очилиш маросими бунинг яна бир амалий тасдиғидир.  

Унда Олий таълим, фан ва инновациялар вазири Қўнғиротбой Шарипов, Хитой Халқ Республикаси Таълим вазири Хуай Цзинпен ҳамда масъуллар иштирок этди.

Шунингдек, форумда Хитойнинг турли олий ва ўрта махсус таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар марказлари вакиллари, Ўзбекистондан 160 дан ортиқ таълим ташкилотлари вакиллари қатнашмоқда.  

Тадбир давомида  икки давлат ўртасида таълим ва илмий тадқиқотлар йўналишида ҳамкорлик хусусида батафсил сўз юритилди.  

Шу билан бирга таълим жараёнига сунъий интеллектни жорий этиш, таълим-фан-ишлаб чиқариш интеграциясига оид долзарб масалалар муҳокама қилинди.

Талабалар иштирокида миллий маданиятимиз ва урф-одатларга бағишланган кўргазма ҳамда университет биносида кўчат экиш тадбири ташкил этилди.

Н.Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкентда Иккинчи Ўзбекистон–Хитой таълим форуми бўлиб ўтди