Дунёга машҳур француз бастакори ва ЮНЕСКОнинг яхши ният элчиси Жан-Мишел Жар Регистон майдонида ўз мусиқаларини ижро қилди.

ЮНЕСКО ва Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (ACDF) кўмагида ташкил этилган маданий дастур ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида ўтказилиб, 190 дан ортиқ  мамлакатдан келган 3500 нафар иштирокчини муаззам Регистон майдонида бирлаштирди.

Шаҳар аҳолиси, меҳмонлар ва конференция иштирокчилари қатнашган Жан-Мишел Жарнинг Пекиндаги Тиананмен майдони ва Париждаги Конкорд майдони каби машҳур жойларни ўз ичига олган кенг кўламли чиқишлари рўйхатига энди Регистон майдони ҳам қўшилди.

Энг муҳими, концерт ЮНЕСКОнинг маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш, маданий хилма-хилликни нишонлаш ва санъат орқали тинчликни мустаҳкамлаш миссияси руҳини ўзида мужассам этгани билан алоҳида аҳамиятга эга бўлди.  

[gallery-26040]

Тадбирда ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле, Ўзбекистон маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаяне Умерова иштирок этди.

Ғолиб Ҳасанов, Алишер Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЮНЕСКОнинг яхши ният элчиси Регистонда ўз санъатини намойиш этди