Яна бир неча кунлардан кейин Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёдда бошланадиган “Ислом бирдамлиги” спорт ўйинлари тизими бундан 20 йил муқаддам йўлга қўйилганди.

Куни кеча 23 та спорт тури бўйича кечадиган VI “Ислом бирдамлиги” ўйинларининг тўлиқ тақвими эълон қилинди.

Тасдиқланган тақвимга кўра, илк мусобақалар волейбол ва футзал турларида ўтказилади.

Ҳар икки спорт тури бўйича миллий терма жамоалар бугун, 2 ноябрь куни Ар-Риёд шаҳрига етиб келиб, машғулотларга киришиши мумкин бўлади.

Миллий терма жамоаларнинг расмийлари учун бугун мандат комиссияси йиғилиш ташкил этилади.

Ўзбекистон футзал жамоаси иштирокидаги гуруҳ босқич баҳсларига 4 ноябрдан старт берилади. Иккинчи ва учинчи тур учрашувлари 6-8 ноябрь саналарига режалаштирилган.

Гуруҳларда биринчи ва иккинчи ўринларни эгаллаган жамоалар 9 ноябрь куни ярим финалда куч синашади. 11 ноябрь куни 3-ўрин учун ўйин ҳамда финал учрашувлари ташкил этилиши белгиланган.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 4-ноябрь куни мусобақа мезбони — Саудия Арабистони футзалчилари билан рўбарў келади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари тақвими қуйидагича:

1-тур. 04.11.2025 йил, соат 19:00 – 21:30. Саудия Арабистони – Ўзбекистон

2-тур. 06.11.2025 йил, соат 16:00 – 18:30. Ўзбекистон – Озарбайжон

3-тур. 08.11.2025 йил, соат 16:00 – 18:30. Ўзбекистон – Ливия

Айтиш лозим, Ислом ҳамкорлик ташкилоти (IHT) ва Ислом бирдамлиги спорт ассоциацияси (ISSA) ҳамкорлигида ўтказиб келинаётган мазкур комплекс спорт мусобақалари илк марта 2005 йили Макка шаҳрида ташкил этилган.

Иккинчи ўйинлар мезбони сифатида Теҳрон танланган. Бироқ, 2010 йилда сиёсий вазият сабабли ўйинлар бекор қилинган.

2013 йилги “Ислом бирдамлиги” ўйинларига Индонезия, 2017 йили Боку, 2022 йилда эса Туркия давлати мезбонлик қилган.

“Ислом бирдамлиги” ўйинларининг олтинчи мавсумига бағишланган очилиш маросими 7 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Мазкур комплекс спорт мусобақасида мамлакатимизнинг 180 нафардан ошиқ спортчилари 21 та спорт турида ватанимиз шарафини ҳимоя қилиши кутилмоқда.

21 ноябрга қадар давом этадиган мазкур ўйинларда 57 мамлакатнинг 4 минг  нафарга яқин спортчилари 23 та спорт турининг 247 та дастурида ўтадиган муросасиз баҳсларда ғолиблик учун кураш олиб боради.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йили Туркиянинг Конья шаҳрида ўтган V “Ислом бирдамлиги” ўйинларида мамлакатимизнинг 265 нафар спортчиси 24 та спорт туридаги баҳсларда ватанимиз шарафини ҳимоя қилганди. Ўшанда юртимиз вакиллари 51 та олтин, 42 та кумуш ва 65 та бронза, жами 158 та медаллар шодасига эга чиққан ҳолда умум жамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллаганди.

Тўлқин Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг неча нафар спортчиси VI “Ислом бирдамлиги” ўйинларида қатнашади?