Бугун, 1 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Улуғбек Мустафоев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниевлар иштирок этишди.

Йиғилиш кун тартибида ташкилий масала кўриб чиқилди.
Вилоят ҳокими томонидан Фориш тумани ҳокими лавозимига Исломов Соҳиб Яхшибекович номзоди депутатлар эътиборига тавсия этилди.

Депутатлар номзодни қўллаб-қувватлаб, вилоят ҳокимининг таклифини бир овоздан маъқуллашди ва Соҳиб Исломов Фориш тумани ҳокими этиб тайинланди.

Маълумот ўрнида шуни айтиб ўтиш мумкинки, Соҳиб Исломов мазкур тайинловга қадар “Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки махсус саноат зонаси дирекцияси” масъулияти чекланган жамиятининг директори лавозимида фаолият юритиб келган.
А.Қаюмов, ЎзА