2025 йил 1 ноябрь куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи  ялпи мажлиси ўз ишини давом эттирди.

Унда Сенат, ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идораларнинг вакиллари, маҳаллий Кенгашларнинг депутатлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Норбоева олиб борди.

[gallery-26033]

Ялпи мажлис Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди.

Ялпи мажлиснинг иккинчи иш куни “Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунни кўриб чиқишдан бошланди.

Таъкидланганидек, мамлакатимизда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда қўллаш, рақамли маълумотлардан фойдаланиш имкониятини ва уларнинг сифати юқори даражада бўлишини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Таҳлиллар сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ҳамда уни молиялаштириш ҳажми ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Мазкур қонун билан тегишли қонун ҳужжатларига, жумладан, “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, “сунъий интеллект” тушунчасига ҳуқуқий таъриф берилмоқда, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда махсус ваколатли органнинг вазифалари белгиланмоқда, ахборот ресурсларини яратишда ҳамда ахборот тизимлари ишида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг умумий қоидалари ҳамда ушбу технологиялардан фойдаланишда шахсга доир маълумотлар дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қоидалар белгиланмоқда.

Сенаторларнинг фикрича, ушбу қонун сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантиришга, ундан фойдаланишнинг умумий асосларини белгилашга ҳамда мазкур соҳада юзага келадиган муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сенатнинг 11-ялпи мажлисида “Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, ногиронлигини бўлган шахсларнинг жамиятга мослашиши учун қулай шароитлар яратиш, шунингдек, касбга ўргатиш ва имтиёзлар бериш орқали уларнинг бандлигини таъминлаш ҳамда моддий аҳволини яхшилашга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Сенаторлар томонидан таъкидланганидек, мазкур қонун ҳам ушбу ислоҳотларнинг мантиқий давоми сифатида ишлаб чиқилган бўлиб, бу борадаги ишларни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларнинг олдини олишга қаратилган.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга шаҳарсозлик ҳужжатларида ногиронлиги бўлган шахсларга шарт-шароитлар яратиш бўйича лойиҳанинг алоҳида бўлимига (қисмига) амал қилинмаган ҳолда қурилиши тугалланган бинолар ва иншоотлардан фойдаланиш учун Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси органлари томонидан рухсатнома берганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. 

Шунингдек, қонун билан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва унинг тизимидаги идоралар ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилиш, хамда уларнинг қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг  472-моддаси (Ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни жойлаштиришда қонунчилик талабларини бузиш), 48-моддаси (Васийлик ҳуқуқини суиистеъмол қилиш), 511-моддаси (Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) бўйича маъмурий ишларни кўриб чиқиш жиноят ишлари бўйича судлардан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Ижтимоий инспекция ваколатига ўтказилмоқда ҳамда Ижтимоий инспекция органлари томонидан кўриб чиқиладиган маъмурий ишлар белгилаб берилмоқда. 

Энг муҳим ўзгаришлардан яна бири Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига ёки Камбағал оилалар реестрига киритилган оилалар аъзоларига қонунчиликда белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган ҳомийлик ташкилотлари томонидан солиқ даври мобайнида базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача миқдорда тўғридан-тўғри бериладиган пул маблағлари тарзидаги ҳомийлик хайриялари учун солиқ солинмаслиги, шунингдек, ногиронлиги бўлган шахслар, фахрийлар, хотин-қизлар ҳамда болалар жамоат бирлашмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш учун давлат божи белгиланган ставканинг 50 фоизи миқдорида ундирилиши мустаҳкамланмоқда.

Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан ушбу қонуннинг қабул қилиниши ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламининг турмуш даражаси яхшиланишига, уларга жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишига, ижтимоий ёрдам ва хизматлар кўрсатишда уларга тааллуқли бўлган маълумотларни (шифокор ва банк сирига оид, нотариал ҳаракатлар, қимматли қоғозлар тўғрисидаги маълумотларни) ўрганиш орқали Давлат бюджетидан ижтимоий ҳимояга ажратилган маблағларнинг манзиллилигини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Кейин ялпи мажлисда “Пиротехника буюмларининг муомаласи тўғрисида”ги  қонун кўриб чиқилди. 

Таъкидланганидек, мамлакатимизда пиротехника буюмларини қонунга хилоф муомаласининг олдини олиш бўйича тадбирлар самарадорлигини оширишга қаратилган тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Бироқ масъул вазирлик ва идоралар томонидан аниқ мақсадли тадбирлар ўтказилишига қарамасдан, республика ҳудудига пиротехника воситаларини четдан ноқонуний олиб кириш ҳолатларини тўлиқ қамраб олишнинг имкони бўлмаётгани қайд этилди.

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирларни янада кучайтириш, шунингдек, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллаш чоғида мутаносибликнинг конституциявий принципига риоя этилишини таъминлаш мақсадида пиротехника буюмларининг муомаласига оид чекловларни қонун даражасига олиб чиқиш зарурати юзага келмоқда.

Мазкур қонун билан пиротехника буюмлари тушунчаси очиб берилмоқда. Пиротехник таркибнинг ёниши (портлаши) ёрдамида оптик, акустик, электр ва бошқа визуал эффектларни ҳосил қилиш учун мўлжалланган қурилмалар пиротехника буюмлари синфига кириши, ушбу буюмларнинг хавфлилик I–V синфларига бўлиниши белгиланмоқда.

Бундан ташқари, пиротехника буюмларининг эркин ва чекланган муомаласи белгилаб қўйилмоқда. 

Жумладан, хавфлиликнинг I синфига кирувчи пиротехника воситалари, яъни бенгал маёқчалари, стол фонтанлари, хлопушка каби хавфли ҳудуд радиуси 0,5 метрдан ошмайдиган пиротехника буюмлари эркин муомалада бўлиши аниқ қайд этилмоқда. Мазкур синфга кирувчи пиротехника буюмларини ишлаб чиқариш, уларни сақлаш, фойдаланиш ва бошқа турдаги ҳаракатлар учун ҳеч қандай тақиқ бўлмайди.

Фуқаролар ва жамоат хавфсизлигига юқори хавф манбаи ҳисобланиши сабабли хавфлиликнинг II синфига кирувчи пиротехника воситаларининг, яъни петардалар, очиқ майдонларда фойдаланишга мўлжалланган пиротехник фонтанлар каби хавфли ҳудуд радиуси 5 метргача бўлган пиротехника буюмларининг муомаласи фуқаролар ва юридик шахслар учун тўлиқ тақиқланмоқда.

Хавфлиликнинг II–V синфларига кирувчи пиротехника буюмларини жисмоний ва юридик шахслар томонидан ишлаб чиқариш, тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, ташиш, жўнатиш, ўтказиш, сотиб олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишга йўл қўйилмайди. Бироқ давлат иштирокидаги мудофаа саноати корхоналари томонидан ушбу буюмларни ишлаб чиқаришга, тайёрлашга, сақлашга, ташишга ва ўтказишга рухсат берилади.

Хавфлиликнинг III–V синфларига кирувчи пиротехника буюмларидан мушакбозлик ташкил этилиши белгиланган оммавий тадбирлар ўтказишда, хавфлиликнинг II–V синфларига кирувчи пиротехника буюмларидан саноат ва ҳарбий мақсадларда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдаланиш мумкин бўлади.

Пиротехника буюмларининг муомаласи устидан давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси, ички ишлар ва божхона органлари томонидан амалга оширилиши мустаҳкамланмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда пиротехника буюмларидан ноқонуний фойдаланганлик (1851-модда) учун белгиланган маъмурий жазо чораси кучайтирилмоқда. Жумладан, ушбу турдаги қонунбузарлик учун амалдаги базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан йигирма бараваригача миқдордаги жарима жазоси базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан йигирма беш бараваригача оширилмоқда.

Сенаторлар ўз чиқишларида мазкур қонун мамлакатимизга пиротехника воситаларини олиб кириш, ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш, сотиш ва улардан фойдаланиш соҳасида самарали давлат назоратини ўрнатиш, улар ноқонуний айланишининг олдини олиш, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлашга қаратилганига алоҳида урғу берди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шундан сўнг сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунни муҳокама қилди. 

Мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик вазиятни яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Шунингдек, республикамизда миллий ва хорижий фойдаланувчилар учун расмий статистика маълумотларининг очиқлиги ва шаффофлигини энг юқори даражада таъминлаш, шу жумладан, иқтисодиёт соҳаларининг ривожланиш кўрсаткичлари тўғрисидаги маълумотлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Қонун билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги ва “Чиқиндилар тўғрисида”ги қонунларга қурилиш ойнасидан фойдаланиш натижасида юзага келадиган чиқиндиларни қайта ишлаш харажатларини қоплаш учун утилизaция йиғимини жорий этишни белгиловчи ҳамда айрим қонунларга Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг номи ва ҳуқуқий мақоми ўзгартирилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Сенаторлар томонидан таъкидланганидек, қонуннинг қабул қилиниши қурилиш ойнаси саноатини ривожлантиришга, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар соғлиғини ва атроф-муҳитни ўз истеъмол хусусиятларини йўқотган қурилиш ойнасидан ҳосил бўладиган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш ва қайта ишлаш билан боғлиқ фаолиятни ривожлантиришга хизмат қилади.

Шунингдек, мамлакатнинг расмий статистика соҳасидаги маъмурий ислоҳотларни самарали амалга ошириш доирасида статистика органларининг фаолиятини такомиллаштиришга ҳамда фойдаланувчилар учун янада қулай шарт-шароитлар яратади.

Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шу билан бирга, ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги  қонун ҳам кўриб чиқилди. 

Сенаторлар томонидан мамлакатимизда ҳайдовчилар ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларига риоя этиш маданиятини ошириш, ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, йўл ҳаракатининг ташкил этилишини тўлиқ рақамлаштириш учун ҳуқуқий асослар яратилганига эътибор қаратилди.

Бунинг натижасида жорий йилнинг 8 ойи давомида республикамиздаги умумий йўл-транспорт ҳодисалари 2,4 фоизга, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар 1,5 фоизга, ўлим билан боғлиқ ҳолатлар 5,6 фоизга, пиёдалар иштирокида содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари сони эса 1,6 фоизга камайди. 

Шу билан бирга, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, фуқароларимизда маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этишга нисбатан иммунитетни шакллантириш, уларни қонунга итоаткор этиб тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишлар кутилган натижани бермаяпти.

Айрим хорижий давлатларда маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун жарима жазоларидан ташқари “оғзаки огоҳлантириш” ва “огоҳлантириш” жазоси борлиги, бунда биринчи марта кам аҳамиятли маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган фуқароларни жаримага тортиш ўрнига, содир этган қилмишининг ижтимоий оқибатларини тушунтирган ҳолда огоҳлантириш амалиётда бундай қилмишлар содир этилишининг олдини олишда юқори натижаларга эришилаётганлиги кузатилмоқда.

Бундан ташқари, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали аниқланадиган ҳуқуқбузарликлар доирасини белгилаш, шунингдек, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо қўлланилиши муддатларини қайта кўриб чиқиш зарурати юзага келмоқда.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга йўл ҳаракати хавфсизлиги билан боғлиқ бўлган кам аҳамиятли ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий огоҳлантириш жазоси қўлланилишини, махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг рўйхатини ҳамда бундай техника воситалари орқали қайд этилган ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жазо қўлланилиши муддатлари аниқ белгиланишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Биринчидан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс янги 171-модда билан тўлдирилиб, фото ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этиладиган қоидабузарликларнинг тури аниқ белгиланмоқда.

Иккинчидан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 241-модда билан тўлдирилиб, маъмурий жазо сифатида маъмурий огоҳлантириш чораси киритилмоқда.

Учинчидан, йўл ҳаракати қоидалари бузилганлиги махсус техника воситалари орқали қайд этилган ҳолларда маъмурий жазо ҳуқуқбузарлик содир этилган кундан эътиборан бир ойдан кечиктирмай қўлланилиши аниқ белгилаб қўйилмоқда.

Қонуннинг қабул қилиниши автомобиллардан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилишига, маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, шунингдек, аҳолининг давлат органларига нисбатан ишончини янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши сенаторлар томонидан алоҳида эътироф этилди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Бундан ташқари, сенаторлар томонидан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига валюта ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар муомаласи билан боғлиқ муносабатларни такомиллаштиришга қаратилган ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама этилди.

Сўнгги йилларда қимматбаҳо металлар ва тошлар муомаласи соҳасида юзага келган ҳуқуқий бўшлиқлар ушбу қонуннинг қабул қилинишига сабаб бўлди. Хусусан, 2019 йилда “Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонуннинг янги таҳрири қабул қилинганда "валюта қимматликлари" тушунчасидан қимматбаҳо металл ва тошлар чиқариб ташланган эди. Бу эса суд-тергов амалиётида уларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ишларда жавобгарлик масаласини очиқ қолдирган. 

Бу каби ҳуқуқий бўшлиқлар “қора бозор”да ноқонуний муомала ҳажмининг кескин ошишига олиб келмоқда. Сўнгги 5 йилда қимматбаҳо металл ва тошларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ 100 дан ортиқ ҳолат аниқланиб, қарийб 50 миллиард сўмлик олтин, кумуш, олмос ва зумрадлар мусодара қилинган. Қонунчиликдаги номутаносибликлар қонуний имтиёзларга эга бўлган 2 мингга яқин тадбиркорлик субъектларининг ҳам фаолиятига салбий таъсир кўрсатмоқда.

Бундан ташқари, "қора бозор"да 550-600 миллион долларлик тилла буюмлар норасмий айланмоқда, мустақил олтин изловчилар томонидан топшириладиган олтин ҳажми 2020 йилдаги 40 килограммдан 2023 йилга келиб 100 бараварга камайган.

Мазкур қонун муҳим ўзгартиришларни ўз ичига олади.

Жумладан, Жиноят кодексига ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиришлар киритилди. Жумладан, қонун билан Жиноят кодексининг 177-моддасида ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 170-моддасида қимматбаҳо металлар ва тошларни қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш учун аниқ жавобгарлик чоралари белгиланмоқда.

Тушунчаларга аниқлик киритилди, хусусан, қонунчиликка "қимматбаҳо металлар" ва "қимматбаҳо тошлар" каби янги тушунчалар киритилиб, мавжуд атамалар янги таҳрирдаги "Валютани тартибга солиш тўғрисида"ги қонунга мувофиқлаштирилмоқда.

Мажбурий сотув учун жавобгарлик бекор қилинмоқда, яъни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 171-моддасида валюта тушумининг бир қисмини мажбурий сотишдан бўйин товлаганлик учун белгиланган маъмурий жавобгарлик чиқариб ташланмоқда.

Сенаторлар ўз чиқишларида мазкур қонуннинг қабул қилиниши қимматбаҳо металлар ва тошлар муомаласи билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг бир хилда қўлланилишини таъминлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлашга алоҳида урғу берди.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Ялпи мажлисда “Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди. 

Мазкур Конвенциянинг асосий мақсади миллий таълим тизимларининг халқаро интеграциялашувини таъминлаш, олий таълим соҳасидаги малакаларни барча давлатларда тан олиш жараёнларини соддалаштириш ва таълимга оид ҳужжатларнинг умумэътироф этилишини таъминлашдан иборат.

Таъкидланганидек, бу халқаро ҳужжат БМТнинг олий таълим соҳасидаги илк глобал шартномаси бўлиб, у дунё миқёсида малакаларни адолатли ва шаффоф баҳолаш, минтақалараро академик мобилликни ривожлантириш ҳамда талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг эркин ҳаракатланишини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади. Шу билан бирга, Конвенция таълим ҳужжатларини тан олишда умумий тамойилларни белгилайди.

Сенаторлар таъкидлаганидек, қонуннинг қабул қилиниши фуқаролар учун таълим олишда қулайликлар яратиш, таълим сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, академик мобилликни кенгайтириш, хорижий меҳнат бозорига кириш имкониятларини кенгайтириш ҳамда миллий олий таълим тизимини глобал таълим маконига интеграция қилишга хизмат қилади.

Шунингдек, Глобал конвенция олий таълим ва меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим ҳуқуқий платформа сифатида аҳамият касб этади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Сенаторлар томонидан ялпи мажлисда “Ўзбекистон Республикаси, Қирғизистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ўртасида уч давлатнинг давлат чегаралари туташган нуқта тўғрисидаги Шартномани (Хўжанд, 2025 йил 31 март) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.

Мазкур Шартнома Марказий Осиёдаги уч қўшни давлат –Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон – давлат чегаралари туташган нуқтасини аниқ белгилаб, унинг ҳуқуқий асосларини халқаро ҳужжат даражасида мустаҳкамлайди ҳамда қўшни давлатлар билан чегара масалаларини ҳал этишда изчил ва ҳуқуқий асосланган ёндашувни акс эттиради. 

Маълумки, ушбу тарихий Шартнома Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг Марказий Осиёда яхши қўшничилик ва барқарорликни таъминлаш бўйича ташаббуслари ва саъй ҳаракатлари билан имзоланган эди.

Ҳужжат уч томонлама келишувларни институционал даражада мустаҳкамлаб, минтақада ҳуқуқий аниқликни таъминлаш ҳамда давлатлар ўртасидаги ўзаро ҳамжиҳатлик, яхши қўшничалик ва дўстликни янада мустаҳкамлашга қаратилган.

Муҳокамада сўзга чиққан сенаторлар таъкидлаганидек, мазкур Шартнома Марказий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни таъминлаш, қардош халқлар ўртасидаги ишонч ва дўстлик ришталарини мустаҳкамлаш ҳамда минтақавий ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилади.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Шунингдек, Сенатнинг ўн биринчи ялпи мажлисида оила институтини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасига парламент сўровини юбориш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, оила муносабатларини тартибга солувчи 20 та қонун, Президентнинг 32 та фармон ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 45 та қарори қабул қилинган. Янгиланган Конституцияда давлатнинг оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиши мустаҳкамлаб қўйилган. 

Шунингдек, низоли оилалар билан индивидуал ишлаш дафтари, “Оқила аёллар” ҳаракати ва маҳалла институти ҳамкорлигида оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мақсадли ишлар йўлга қўйилган. Суд органлари тизимида ҳам инновацион ёндашув жорий қилиниб, “Оила судьялари” институти тажриба сифатида амалга киритилган.

Шу билан бирга, таҳлиллар соҳада айрим муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. 

Жумладан, 2024 йилда 271 776 та никоҳ тузилган бўлса, шу даврда никоҳдан ажралишлар сони 45 135 тани ташкил этган. Ўтган йилда никоҳдан ажралишларнинг 28,5 фоизи 30 ёшгача бўлган шахсларга тўғри келган.  

Никоҳдан ажралишларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри (5 913 та), Фарғона (4 800 та), Андижон (4 781 та) ва Самарқанд вилоятларида (4 599 та) кузатилган. 

Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида 95 275 та никоҳ тузилган бўлиб, никоҳдан ажралишлар сони 23 338 тани (24 фоизни) ташкил этган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 фоизга (871 тага) ортган. Республиканинг 112 та туман ва шаҳрида никоҳдан ажралишлар сони ўсган.

Никоҳдан ажралишларнинг сабабларини таҳлил қилиш олдини олиш мумкин бўлган ҳолатлар ҳам борлигини кўрсатмоқда.

Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2024 йилда никоҳдан ажратишга доир 32 217 та ариза қаноатлантирилган, шундан 17 535 та ҳолатда (54 фоиз) характер тўғри келмаслиги, 1 807 та ҳолатда (6 фоиз) бошқа никоҳ муносабатига киришганлиги, 1 222 та ҳолатда (4 фоиз) оилага тайёр эмаслиги, 1 033 та ҳолатда (3 фоиз) ўзаро ишончсизлик сабаб қилиб кўрсатилган.

Бундан ташқари, 2024 йилда ФҲДЁ органларида 7 499 та оила ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли ажратилган.

Никоҳ ёшини қисқартириш амалиёти ҳам қатор саволларни келтириб чиқармоқда. Ўтган беш йилда ҳокимлар қарорлари асосида 391 та ҳолатда никоҳ ёши қисқартирилган.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ муносабатларига киришиш, вояга етмаган фарзандни турмушга бериш ёки уйлантириш, шунингдек, диний маросимларни амалга ошириш ҳолатлари кўпаяётгани қайд этилди.

Муҳокама якунида Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тегишли парламент сўрови юбориш тўғрисида Сенат қарори қабул қилинди.

Ялпи мажлисда жамият ҳаётининг барча соҳалари ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ва мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигини оширишга, халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган 15 та масала, шу жумладан, 14 та қонун кўриб чиқилди.

Шунинг билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи ялпи мажлиси якунланди.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати 

Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн биринчи  ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ