Сенат ялпи мажлисида оила институтини мустаҳкамлаш ва никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан Оила ва хотин-қизлар қўмитасига парламент сўровини юбориш масаласи кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, оила муносабатларини тартибга солувчи 20 қонун, Президентнинг 32 фармон ва қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 45 қарори қабул қилинган. Янгиланган Конституцияда давлатнинг оиланинг тўлақонли ривожланиши учун ижтимоий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратиши мустаҳкамлаб қўйилган. 

Низоли оилалар билан индивидуал ишлаш дафтари, “Оқила аёллар” ҳаракати ва маҳалла институти ҳамкорлигида оилавий ажримларнинг олдини олиш бўйича мақсадли ишлар йўлга қўйилган. Суд органлари тизимида ҳам инновацион ёндашув жорий қилиниб, “Оила судьялари” институти тажриба сифатида амалга киритилган.

Шу билан бирга, таҳлиллар соҳада айрим муаммолар сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда. Жумладан, 2024 йилда 271 минг 776 никоҳ тузилган бўлса, шу даврда никоҳдан ажралишлар сони 45 минг 135 тани ташкил этган. Ўтган йилда никоҳдан ажралишларнинг 28,5 фоизи 30 ёшгача бўлган шахсларга тўғри келган. 

Никоҳдан ажралишларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри, Фарғона, Андижон ва Самарқанд вилоятларида кузатилган. Жорий йилнинг январь-июнь ойлари давомида 95 минг 275 никоҳ тузилган бўлиб, никоҳдан ажралишлар сони 23 минг 338 (24 фоиз)ни ташкил этган ҳолда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 фоиз (871)га ортган. Республиканинг 112 туман ва шаҳарида никоҳдан ажралишлар сони ўсган.

Никоҳдан ажралишларнинг сабаблари таҳлили уларнинг олдини олиш мумкин бўлган ҳолатлар ҳам борлигини кўрсатган. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан 2024 йилда никоҳдан ажратишга доир 32 минг 217 ариза қаноатлантирилган. Шундан 17 минг 535 ҳолатда характер тўғри келмаслиги, 1 минг 807 ҳолатда бошқа никоҳ муносабатига киришганлиги, 1 минг 222 ҳолатда оилага тайёр эмаслиги, 1 минг 33 та ҳолатда ўзаро ишончсизлик сабаб қилиб кўрсатилган.

Бундан ташқари, 2024 йилда ФҲДЁ органларида 7,5 мингга яқин оила ўзаро оилавий келишмовчилик сабабли ажратилган.

Никоҳ ёшини қисқартириш амалиёти ҳам қатор саволларни келтириб чиқармоқда. Ўтган беш йилда ҳокимлар қарорлари асосида 391  ҳолатда никоҳ ёши қисқартирилган.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ муносабатларига киришиш, вояга етмаган фарзандни турмушга бериш ёки уйлантириш, шунингдек, диний маросимларни амалга ошириш ҳолатлари кўпаяётгани қайд этилди.

Муҳокама якунида Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тегишли парламент сўрови юбориш тўғрисида Сенат қарори қабул қилинди.

Н.Абдураимова,

 А.Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Никоҳдан ажралишларнинг олдини олиш бўйича парламент сўрови юборилди