Сенат ялпи мажлисида “Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида”ги қонун кўриб чиқилди.

Мазкур Конвенциянинг асосий мақсади – миллий таълим тизимларининг халқаро интеграциялашувини таъминлаш, олий таълим соҳасидаги малакаларни барча давлатларда тан олиш жараёнларини соддалаштириш ва таълимга оид ҳужжатларнинг умумэътироф этилишини таъминлашдан иборат.

Таъкидланганидек, бу халқаро ҳужжат БМТнинг олий таълим соҳасидаги илк глобал шартномаси бўлиб, дунё миқёсида малакаларни адолатли ва шаффоф баҳолаш, минтақалараро академик мобилликни ривожлантириш ҳамда талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг эркин ҳаракатланишини қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.  

Шу билан бирга, Конвенция таълим ҳужжатларини тан олишда умумий тамойилларни белгилайди.

Сенаторлар маъқуллаган қонун фуқаролар учун таълим олишда қулайликлар яратиш, таълим сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, академик мобилликни кенгайтириш, хорижий меҳнат бозорига кириш имкониятларини кенгайтириш ҳамда миллий олий таълим тизимини глобал таълим маконига интеграция қилишга хизмат қилади.

Глобал конвенция олий таълим ва меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим ҳуқуқий платформа сифатида аҳамият касб этади.

Н.Абдураимова, А.Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция ратификация қилинмоқда