Халқ депутатлари Нарпай тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси ўтказилди.
Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Адиз Бобоев иштирок этган сессияда ташкилий масала кўрилди.
Нарпай тумани ҳокими лавозимида ишлаган Ш.Бўронов шу йилнинг август ойида Самарқанд вилояти ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Вилоят ҳокими тавсиясига кўра, Болиев Анвар Бегимович Нарпай тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
А. Болиев шу пайтгача Нарпай тумани ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият кўрсатган.
Сессияда вилоят ҳокими Нарпай туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.
Ғ.Ҳасанов, ЎзА мухбири