Куни кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Ўзбекистон-Финляндия бизнес-форуми доирасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш бўйича муҳим келишувларга эришилди.

Форум якунида ҳамкорликнинг турли йўналишларини қамраб олган 14 та ҳужжат имзоланди. Улар қишлоқ хўжалиги ва агросаноат мажмуаси, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, кончилик ва геология, экология ва чиқиндиларни бошқариш, сув ресурслари, энергетика, фармацевтика, қурилиш, туризм ҳамда инновацион технологиялар соҳаларини ўз ичига олди.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Финляндия Сув форуми (Finnish Water Forum, FWF) ўртасида илмий-техник ҳамкорлик ва сув ресурсларини бошқариш соҳасида ўзаро англашувни мустаҳкамлашга қаратилган меморандум ҳам улардан биридир. Мазкур ҳужжатни сув хўжалиги вазири Шавкат Ҳамроев ва Финляндия Сув форуми бош директори Топи Хелле имзолади.

Меморандум доирасида қўшма илмий тадқиқотларни ривожлантириш, маълумот ва тажриба алмашиш, сувни тежашга қаратилган замонавий ва рақамли ечимларни жорий этиш, жумладан мониторинг тизимлари ҳамда сувдан қайта фойдаланиш амалиётларини татбиқ этиш бўйича пилот лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган. Шу билан бирга, соҳада кадрлар салоҳиятини ошириш мақсадида таълим, стажировка ва қўшма тадбирларни ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Вазирлик ахборот хизматига кўра, барқарор ривожланиш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланишга қаратилган мазкур ташаббуслар икки мамлакат ўртасидаги стратегик ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқади.

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Финляндия сувни тежаш бўйича ҳамкорлик қилади