Мамлакатимизда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш ҳамда қўллаш масаласига эътибор кучайди. Рақамли маълумотлардан фойдаланиш имконияти ва уларнинг сифати юқори даражада бўлишини таъминлаш, ушбу соҳада малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Таҳлиллар ҳам сунъий интеллект технологияларидан фойдаланиш ҳамда уни молиялаштириш ҳажми ошиб бораётганини кўрсатмоқда.

Ушбу соҳани тартибга солишда Сенат ялпи мажлисида кўриб чиқилган “Сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатлар тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳим ўрин тутади.  

Қонун билан тегишли қонун ҳужжатларига, жумладан “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга сунъий интеллектни қўллаш орқали юзага келадиган муносабатларни тартибга солувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонунда “Сунъий интеллект” тушунчасига ҳуқуқий таъриф берилган. Ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ҳамда махсус ваколатли органнинг вазифалари белгиланмоқда.  

Ахборот ресурсларини яратишда ҳамда ахборот тизимлари ишида сунъий интеллектдан фойдаланишнинг умумий қоидалари ҳамда ушбу технологиялардан фойдаланишда шахсга доир маълумотлар дахлсизлигини таъминлашга қаратилган қоидалар белгиланмоқда.

Қонун юзасидан фикр билдирган Сенат Раиси Танзила Норбоева сунъий интеллект имкониятлари қанчалик кенг ва қулай

бўлмасин, инсон тафаккуридан устун бўла олмаслигини қайд этди.  

Бундай технологиялардан эзгу мақсадларда фойдаланиш, бу жараёнда болалар хавфсизлиги таъминланиши зарур. Бу йўналишда етук мутахассислар тайёрлаш вазифаси ҳам бор. Шу боис, алоҳида “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва шу асосда иш олиб бориш мақсадга мувофиқ.  

Қонун бўйича мутахассислар ҳам фикр билдириб, кадрлар тайёрлашда сунъий интеллектдан фойдаланишнинг ижобий ва салбий томонларига тўхталди.  

Сенаторлар маъқуллаган қонун сунъий интеллект технологияларини янада ривожлантириш, ундан фойдаланишнинг умумий асосларини белгилаш ҳамда мазкур соҳада юзага келадиган муносабатларда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини янада ишончли ҳимоя қилишга хизмат қилади.

Н.Абдураимова,

А.Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: Сунъий интеллектдан тўғри фойдаланиш, хавфсизлик чораларини унутмаслик керак