ЮНЕСКО Бош конференцияси 43-сессияси Ўзбекистонда ўтказилгани ўзига хос тарихий воқеа сифатида баҳоланмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг нуфузли халқаро анжуманда билдирган таклиф ва ташаббуслари ҳам жаҳон жамоатчилигида катта қизиқиш уйғотди.

Сенатнинг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Одилжон Маматкаримов шу ҳақда муносабат билдирди:

– Инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичида таълим сифатини таъминлаш, илм-фан салоҳиятини янада ривожлантириш, тарихий ва маданий меросни асраб-авайлаш, масалалари жаҳон ҳамжамияти олдидаги устувор вазифалардир. Чунки, тараққиёт маърифат ва маданиятсиз, жамият маънавиятсиз барқарор ривожлана олмайди. 

Шу маънода БМТнинг таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ихтисослашган тузилмаси – ЮНЕСКОнинг аҳамияти  беқиёсдир. 

Ҳар икки йилда ўтказиладиган ЮНЕСКО Бош конференцияси  аъзо давлатлар инсонпарварлик сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилаб, жамиятларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, маданий мулоқотларини кенгайтиришда муҳим ўрин тутади. Бу эса, иқтисодий тараққиётнинг асосий устуни бўлган инсон капитали сифатини янада оширади. 

Шундай нуфузли конференциянинг сўнгги 40 йил ичида илк бор ЮНЕСКО Бош қароргоҳидан ташқарида, Ўзбекистонда ўтказилиши ҳам мамлакатимиз, ҳам минтақамиз учун жуда катта тарихий воқеа бўлди. 

Албатта, бу сўнгги йилларда мамлакатимизда олиб борилаётган барқарор сиёсат, очиқ дипломатия, тинчликпарвар ташқи алоқаларнинг дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилиши ва юксак ишонч кўрсатилишининг яна бир ёрқин ифодасидир.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев конференциянинг очилиш маросимида ЮНЕСКОнинг дунё халқларининг миллий ўзлигини сақлаш, маданий меросини асраб-авайлаш, турли динлар ўртасида яқин мулоқотни кучайтиришдаги ўрни ва аҳамиятини юксак баҳолади. 

Глобал вазиятдан келиб чиқиб бир қатор долзарб ташаббус ва таклифларни илгари сурди. Хусусан, инклюзив таълимни ривожлантириш ҳамда соҳада сунъий интеллект технологияларини кенг жорий этиш борасида ЮНЕСКОнинг Инклюзив таълимни ривожлантириш платформасини жорий этиш, Жаҳон профессионал таълим саммитини ўтказиш, “Сунъий интеллект – мактаб” намунавий лойиҳасини амалга ошириш ҳамда ЮНЕСКО шафелигида барча қитъаларнинг етакчи олийгоҳлари, педагогика ва илмий-тадқиқот институтлари вакиллари иштирокида Сунъий интеллект этикаси бўйича халқаро экспертлар анжуманини ўтказишни таклиф қилди. 

Давлатимиз раҳбари жаҳон номоддий маданий меросини сақлаб қолиш, тарихий ҳужжатлар, маданий маълумотларни асраш, уларнинг барча учун очиқлигини таъминлашга қаратилган ЮНЕСКОнинг “Жаҳон хотираси” дастурини ривожлантириш, ушбу дастур яратилган сана 19 ноябрни ҳар йили “Ҳужжатли мерос халқаро куни” сифатида нишонлаш, ЮНЕСКО тузилмасига кирадиган Рақамли мерос бўйича халқаро институтни ташкил этиш ҳамда ҳунармандчилик бўйича ЮНЕСКО Ижодкор шаҳарлар тармоғининг аъзоси ҳисобланган Бухорода 2027 йилда халқаро конгресс ўтказиш таклифини билдирди.

Хотин-қизларнинг етакчилик қобилияти ва компетенциясини таъминлаш, иқлим инқирозига қарши биргаликда самарали курашиш ҳамда виртуал маконда нохолис ахборотларни тарқатиш, жамоатчилик фикрини чалғитиш, дискриминацияга қарши биргаликда самарали чоралар кўриш бўйича ҳам бир қатор муҳим ташаббус ва таклифлар билдирилди.

Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ташаббус ва таклифлар жаҳон маданий меросини сақлаш, унинг очиқлигини таъминлаш ва келажак авлодларга ишончли етказиш борасида катта амалий аҳамият касб этади. 

Булар келажакда таълимда тенгликни таъминлаш, ёш авлоднинг касбий салоҳиятини ошириш, технологиялардан масъулиятли ва самарали фойдаланишга хизмат қилади. 

Инсониятнинг тарихий хотирасини муҳофаза қилиш, рақамли архивлаштириш стандартларини такомиллаштириш, ҳунармандчилик соҳасини қўллаб-қувватлаш ҳамда маданий дипломатияни кучайтиришга жуда катта ҳисса қўшади.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистоннинг глобал майдондаги нуфузини янада юксалтирган тарихий воқеа