Барчамизга маълум, мамлакатимизда давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қарши мораторий эълон қилинган.

Аммо бу мораторий талабларига ҳамма, ҳар доим ҳам амал қилмаётган ҳолатлар мунтазам учраб турибди. Афсуски, атмосфера ҳавосининг ифлосланиб, турли аллергик касалликлар ортиб бораётганига қарамай, табиатга ва у орқали саломатлигимизга зарар етказиш ҳаракатлари давом этмоқда. 

Яқинда Яккасарой тумани Бобур кўчасида дарахтларнинг ноқонуний кесилиши ҳолати жамоатчилик орасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу вазият юзасидан Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари томонидан экофаолларни жалб қилган ҳолда ўрганиш ишлари олиб борилди. 

Маълумотларга кўра, йўл четидаги 174 туп дарахт ва буталар кесиб ташланган. Дарахтларнинг аксарияти соғлом бўлган. Аммо улар ҳеч бир асоссиз, туман ёки шаҳар Экология бўлимларининг тегишли рухсатисиз кесиб ташланган. Ушбу дарахтлар Яккасарой туман Ободонлаштириш бошқармаси вакиллари томонидан кесилган. Дарахтлар кесилган ҳудудда уларнинг ўрнига 83 туп пирамидасимон гужум (эликс) ва 62 мингдан ортиқ манзарали бута кўчатлари келтириб экилиши билдирилган.

Шаҳар ҳокимлиги мазкур ҳолат юзасидан “мутахассисларнинг хулосасига кўра, уларнинг катта қисми касалликка чалиниб, аста-секин қуриб бораётган эди”, мазмунида расмий муносабат билдирди.

Экофаоллар эса бу фикр ҳақиқатдан йироқ эканини таъкидлашмоқда. Чунки дарахтлар кесилган ҳудуд Тошкент шаҳрининг асосий катта кўчаларидан бири бўлгани боис, у жойдаги ҳар бир дарахтга нисбатан алоҳида парвариш ишлари олиб борилади. Шунингдек, агар мазкур дарахтлар ўрнига бошқа кўчатлар экиш режалаштирилган бўлса, уларни агротехник талабларга риоя қилган ҳолда кўчириб ўтказиш ишлари амалга оширилмади, деган ҳақли саволлар юзага келмоқда.

Таъкидлаш жоиз, бу каби ноқонуний ҳаракатлар мамлакатимизда Президент фармони билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига қарши ўрнатилган мораторий вақтида амалга оширилиши тегишли мутасаддиларнинг қонунчиликни менсимаслигини, экологик муаммоларга бефарқлигини кўрсатади.

Ўзбекистон Экологик партиясининг хабар беришича, яшиллар партияси мазкур масала юзасидан Тошкент шаҳар ҳокимлигига сўров юборган.

Юртимизда яшиллик даражасини кенгайтиришга қаратилган давлат сиёсати изчил давом этаётган бир пайтда бу каби ҳолатларни бартараф этиш, мавжуд дов-дарахтларни, яшилликни асраб-авайлашимиз лозим. Бу ҳам бугунимиз, ҳам келажагимиз олдидаги масъулиятдир.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бобур кўчасидаги соғлом дарахтлар нега кесиб ташланди?