Давлат ижтимоий суғуртаси жамғармаси томонидан уч турдаги, яъни касаллик муносабати билан вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш, ишни ёки даромадни йўқотиш бўйича суғурта тўловлари тўланади.

Бу Сенат ялпи мажлисида муҳокама қилинган “Давлат ижтимоий суғуртаси тўғрисида”ги қонунда акс эттирилган. 

Маълумки, ушбу қонун дастлаб сенаторлар томонидан билдирилган қатор эътирозлар асосида рад қилинган эди. Ушбу қонун Олий Мажлис палаталарида келишув комиссияси тузилган ҳолда қайта ишланди.

Муҳокама чоғида сенаторлар қонун билан белгиланаётган нормалар ходимлар манфаатини ишончли ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятли эканини таъкидлади. 

Қонунга кўра, суғурта ҳодисалари юзага келган тақдирда, жамғарма томонидан суғурталанган шахсларга ва (ёки) уларнинг оила аъзоларига давлат ижтимоий суғуртаси бўйича вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси, ишдан бўшатиш нафақаси тўлаб берилади.

Жамғарма томонидан давлат ижтимоий суғуртаси маблағлари ижтимоий солиқнинг бир қисми, суғурта бадаллари, республика бюджети маблағлари, жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини депозитларга жойлаштиришдан олинадиган даромадлар, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тушумлар ҳисобига шакллантирилади.

Қонунда давлат ижтимоий суғуртасининг амал қилиши кимларга нисбатан мажбурий, кимларга нисбатан ихтиёрий асосда амалга оширилиши белгиланди.  

Бунда, суғурта бадали мажбурий давлат ижтимоий суғуртаси билан қамраб олинадиган фуқаролар учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонун билан белгиланган миқдорларда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг бир қисми ҳисобидан, ихтиёрий давлат ижтимоий суғуртаси билан қамраб олинадиган фуқаролар учун минимал миқдори қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланадиган тўлов ҳисобидан шакллантирилади. .

Қонунда белгиланган суғурта бадали, суғурталанган шахслар, суғурталовчи, суғурта қилдирувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, давлат ижтимоий суғуртаси молиявий барқарорлигининг давлат кафолатлари, давлат ижтимоий суғуртаси бўйича тўловларни тайинлаш, тўхтатиб туриш ва тугатиш каби қатор масалаларга ҳам эътибор қаратилди.

Сенаторлар маъқуллаган қонун ходимларнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлашга, иш берувчиларга юклатилган ижтимоий тўловлар юкининг ечилишига хизмат қилади. Қонун ишга қабул қилиш жараёнларида хотин-қизларга нисбатан камситиш ҳолатларининг олдини олишига ҳам қаратилган. 

Н.Абдураимова,

А.Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш бўйича суғурта тўловлари тўланади