Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари нима дейди?

Ҳар гал олис тоғли қишлоқларда яшаётган аҳолининг турмуш тарзи, маданияти, урф-одатларию ҳудуднинг сўлим табиати ҳақида лавҳа тайёрлашга борар эканмиз, у ерда таълим-тарбия олаётган ўқувчиларнинг фаолиятига ҳам бир бор назар ташлаймиз.  

Қашқадарё вилояти Китоб туманининг тоғли ҳудудида жойлашган энг олис қишлоқлари – Деновбола, Аспидухтар ва Шутга қилган сафаримиз давомида ҳам бу анъанага содиқ қолиб, йўл-йўлакай тоғлик болажонларнинг қай даражада таълим олаётгани билан қизиқдик.  

Масалан, ҳудуддаги Шут қишлоғи туман марказидан тахминан юз километр узоқликда жойлашган. Қишлоқдаги таълим муассасаси Деновбола қишлоғидаги 60-мактабнинг Шут филиали ҳисобланади ва у ерда айни пайтда жами 42 нафар ўқувчи таълим олмоқда.  

Мактаб билан танишар эканмиз, жуда оғриқли муаммога дуч келдик. Айни пайтда ушбу мактабда кўпгина муҳим фанлар ўқитилмасдан келаётган экан. Очиғи, бугун мамлакатимизда таълим соҳасига қаратилаётган катта  эътибор ва имкониятларни билатуриб, бу ҳолатдан ҳайратландик.  

Жумладан, Шутдаги мактаб филиалида математика, информатика, география, тасвирий санъат ва чизмачилик, физика, кимё, астрономия, иқтисодий билим асослари, мусиқа маданияти, ўзбек ва жаҳон тарихи, давлат ҳуқуқи асослари, тарбия, инглиз тили каби фанлар умуман ўтилмас экан.  

Хўш, нега шутлик ўқувчилар ушбу фанларни ўқимасдан мактабни тамомлашмоқда?

– Мактабимиз Деновбола қишлоғидаги асосий мактабдан 25 километр узоқликда жойлашган, – дейди ўзини таништиришни истамаган педагоглардан бири. – Ушбу фанларнинг ўқитилмаслигига асосий сабаб мутахассис йўқ. Энг ёмони, бошқа ҳудудлардан ҳам ўқитувчилар келиб дарс беришмайди. Сабаби, мактабларимиз олис ҳудуд сифатида рўйхатга киритилмагани учун узоқдан келиб дарс берувчиларга устама тўланмайди. Ҳеч қандай имтиёз ва имкониятлар берилмайди. Бундан ташқари, қишимиз жуда серёғин, йўлимиз эса абгор. Шунинг учун ҳеч ким келмайди.  

Мактаб жамоасининг таъкидлашича, фақатгина азбаройи ўқитувчилик касбига бўлган фидойиликкина уларни ушбу ҳудудларга етаклаб келиши мумкин. Аммо ҳозирча бундай фидойилар топилмаяпти.  

Қишлоқдаги қайси бир аҳоли вакили билан суҳбатлашмайлик, улар ҳам фарзандларининг сифатли таълим олишини, келажакда етук мутахассис бўлиб етишишидан умидвор эканини бот-бот таъкидлайди.  

Бу каби муаммо қўшни Аспидухтар қишлоғидаги мактаб филиалида ҳам бор. У ерда ўқиётган 12 нафар ўқувчига ҳам инглиз тили, информатика, тарих, математика каби фанлар ўтилмайди. Қолган фанлар асосий мактабдан, абгор тоғ йўлининг ҳар қандай шароитларига қарамасдан, қатнаб ишлайдиган фидойи ўқитувчиларнинг саъй-ҳаракати билан қоплаб келинмоқда. Уларнинг машаққатли фаолияти ҳақида аввалги мақолаларимизда айтиб ўтган эдик. Боиси, қанча машаққат чекиб, қиш-қировли кунларда ҳам мактаб филиалига келиб дарс бергани учун уларга ҳеч қандай қўшимча ҳақ тўланмайди.  

Бугунги ривожланган замонда онлайн дарслар ташкил қилса бўлмасмикан, деган фикрни илгари сурсак, у ҳудудларда нафақат интернет, балки телефон алоқаси ҳам ишламайди.  

Асосий мактаб ҳисобланган Деновбола қишлоғидаги 60-мактабнинг ўзи ҳам бу каби муаммолардан холи эмас. Масалан, у ерда 176 нафар ўқувчи таълим олмоқда ва уларга ҳам шу чоққача инглиз тили фани ўтилмасдан келаётган эди. Жорий ўқув йилидан бошлаб Бухоро вилоятидан инглиз тили ўқитувчиси келиб дарс бера бошлади. Унга 30 соат дарс ажратилди. Аммо яна 3 соат инглиз тили дарси ўтилмасдан келмоқда.

Қизиқ савол туғилади: Шут, Аспидухтар ва Деновбола каби туман марказидан 100 километрлаб узоқ масофада жойлашган, тоғли қишлоқ мактаблари олис ҳудудлар рўйхатига киритилмаган бўлса, вилоятдаги қайси мактаблар ушбу рўйхатга киритилгани билан қизиқдик?

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 июндаги “Олис ҳудудларда жойлашган умумий ўрта таълим муассасаларида фаолият юритаётган педагог ходимларнинг меҳнатини янада рағбатлантириш тўғрисида”ги  471-сонли қарорида Қашқадарё вилоятидан жами 11 туман, 50 та маҳалла киритилган экан. Энг қизиғи, қарорда Китоб туманидан бирорта ҳам маҳалла қайд этилмаган.  

Қиёслаш учун, масалан, Қарши туманидаги Поштон маҳалласи Қарши шаҳридан 23 километр, туман маркази ҳисобланган Бешкент шаҳридан эса 15 километр узоқликда ва олис ҳудудлар сафига киритилган. Тумандаги Хонобод маҳалласи эса бунданда яқин масофада жойлашган. Бу каби мисолларни бошқа туманлар мисолида ҳам кўриш мумкин.  

Ушбу масала юзасидан Китоб туман мактабгача ва мактаб туман таълими бўлими раҳбари Мансурхон Жониевдан изоҳ сўрадик.  

– Ҳақиқатда туманимизда 60, 68, 67-мактабларда педагог кадрлар етишмаслиги билан боғлиқ муаммолар бор, – дейди масъул. – Олис ҳудудлар рўйхатига ҳам киритилмаган. Бу масала бўйича бир неча бор ўрганишлар олиб борганмиз ва керакли маълумотларни раҳбариятга тақдим қилганмиз.  

Вилоят мактабгача ва мактаб таълими  масъулларининг ҳам жавоби тахминан шундай бўлди. Масъуллар “муаммолардан хабаримиз бор, бу бўйича тегишли маълумотларни берганмиз”, дея иддао қилсада, Китоб туманининг олис қишлоқларида таҳсил олаётган ўқувчиларга бугунги кунга қадар муҳим фанлар ўтилмасдан келаётгани факт ва улар ҳам сифатли таълим-тарбия олишга ҳақли.

[gallery-25992]

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 сентябрдаги “Меҳнат бозорида меҳнат муносабатларини тартибга солишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 743-сонли қарори ҳам қабул қилинган бўлиб, унда бюджет томонидан молиялаштириладиган ташкилотлар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашни тартибга солиш, республиканинг айрим ҳудудларидаги табиий-иқлим шароитларининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб меҳнатга ҳақ тўлашни тартибга солиш масалаларида бозор принципларини кенг жорий этиш ва ёндашувларни бирхиллаштириш асосида ходимларни рағбатлантириш ва уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш механизмини янада такомиллаштириш бўйича ҳам маълум нормалар белгиланган экан. Афсуски, юқорида айтиб ўтилган Шут, Аспидухтар, Деновбола каби қишлоқлар бу имкониятлардан ҳам мосуво.

Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, келажак авлоднинг сифатли таълим-тарбия олиши ҳар нарсадан муҳим. Боиси, улар эртага мамлакат тараққиёти учун муҳим бўғин бўлиб хизмат қилади. Албатта, ушбу муаммони туман ёки вилоят даражасида ҳал қилишнинг имкони йўқ. Ўйлаймизки, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги масъуллари Қашқадарёнинг олис тоғли ҳудудларида бугунги кунда мана шу аҳволда таълим олаётган қоракўзларнинг тақдирига бефарқ бўлишмайди ва муаммонинг тез фурсатларда ижобий ечим топишига кўмаклашади.  

Мавзуга ҳали қайтамиз.  

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шут қишлоғидаги мактабда баъзи фанлар ўқитилмаяпти