Самарқанд ЮНЕСКОнинг дунёдаги энг нуфузли, ҳар бир давлат ҳам мезбонлик қила олмайдиган конференциясига мезбонлик қилмоқда.

Ҳозир шаҳар кўчаларида ҳаракат нисбатан чекланган, меҳмонхоналар тўла. Одатдаги ҳаёт тартиби бироз ўзгарган. Энг муҳими, самарқандликлар бу халқаро тадбирнинг ҳар бир сонияси давлатимиз нуфузига хизмат қилаётганини яхши англаб туришибди.

Ҳозир 190 дан ортиқ давлат вакиллари, ЮНЕСКО етакчилари, олимлар ва журналистлар шу ерда. Тадбир иштирокчиларининг айримлари билан суҳбатлашдик. Қуйида уларнинг фикрларини келтирамиз.

– Ўзбекистон ўзининг бой тарихини дунёга намоён этмоқда, – дейди Грузия ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили. – Биз ҳам мамлакатимиз маданий мероси билан фахрланамиз. ЮНЕСКО доирасида халқаро ҳамкорликка катта эътибор қаратамиз. Тарих ва маданияти юксак замин сифатида бебаҳо меросни халқаро ҳамжамият билан баҳам кўриш биз учун жуда муҳим. Ушбу конференция маданият ҳақида фикр алмашиш, турли халқлар ва мамлакатларни маданият орқали бирлаштириш имконини берувчи ажойиб майдон бўлмоқда. Бу ерда муҳим масалалар юзасидан фикр алмашяпмиз. Асосий мақсадимиз миллий маданий меросни асраш, таълим соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш ва глобал муаммоларга биргаликда ечим топишдир.

[gallery-26001]

Анжуман иштирокчилари фақат йиғилиш учун эмас, балки Ўзбекистон қандай мамлакат эканини ўз кўзлари билан кўриш учун ҳам келишган. Бу ерда юртимиз ҳақида янги фикрлар, янги таассуротлар шаклланяпти. Мамлакатимиз довруғи оламга кенг ёйилмоқда.

– Ўзбекистоннинг бу конференцияга мезбонлиги жуда юқори савияда ўтмоқда, – дейди ЮНЕСКОнинг Янги Зеландиядаги Миллий комиссияси вакили Исаак Кинги Моруга. – Бу анжуманда мен икки муҳим ташаббусни илгари сурдим. Аввало, авлодлар ўртасида мулоқотни кучайтириш зарурлигини таъкидладим. Бу жамиятимиз олдида турган энг долзарб масалалардан бири. Хусусан, иқлим ўзгариши муаммосини ҳал этишда ёшлар ва катта авлод ҳамкорликда ишлаши лозим. Бу жараёнда барча томонлар ўз масъулиятини ҳис этиб, янада фаол бўлиши керак.

Иккинчи ташаббусим қуйидагича. Шу тадбирлар доирасида ЮНЕСКО Ёшлар форуми ҳам бўлиб ўтди. Унда 140 мамлакатдан 150 нафар ёш делегат иштирок этди. Бироқ уларнинг барчаси ўз мамлакатидаги ЮНЕСКО Миллий комиссияси билан узвий алоқага эга эмас. Шунинг учун ёшлар ишлаб чиққан ғоя ва ташаббусларнинг форумдан кейин ҳам амалга ошишини истаймиз. Бунинг учун Миллий комиссиялар билан яқин ҳамкорлик ўрнатиш зарур. Бу ўринда ўзбекистонлик ёшларнинг форумдаги фаол иштирокини алоҳида таъкидлаш лозим. Улар мамлакатнинг турли ҳудудларидан келиб, делегатлар учун қулай шароит яратдилар. Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва меҳмондўстлигини чин дилдан намоён этдилар. Бу эса форумга илиқлик, самимият ва ўзига хос руҳ бағишлади.

Бундай анжуманлар мамлакатимизнинг келажакдаги обрўсига таъсир қилади. Ўзбекистонда туризм ривожланади. Халқаро даражада ишонч ортади. Буни ҳеч нарса билан сотиб олиб бўлмайди.

– Ўзбек халқининг меҳмондўстлиги, самимияти ва бу йирик тадбирни юксак даражада ташкил этганидан ҳайратдамиз, – дейди ЮНЕСКОнинг Нидерландиядаги Миллий комиссияси вакили Казлеен Гертруд Ферриер. – Самарқанд ниҳоятда гўзал, тарихий шаҳар экан. Биз учун ёшларнинг қарор қабул қилиш жараёнларида фаол иштирок этиши жуда муҳим. Шу конференция асносида ўтган ЮНЕСКО Ёшлар форумида 140 дан ортиқ мамлакатдан келган ёшлар ҳам фикр алмашди. Бу ёшларнинг овозини эшитиш, уларни сиёсий ва ижтимоий ҳаётга жалб этиш борасида муҳим қадам бўлди. Ҳар бир инсон, у қандай маданият, дин ёки қарашларга мансуб бўлишидан қатъи назар, ўзини жамиятнинг ажралмас қисми сифатида ҳис этиши зарур. 

ЮНЕСКОнинг асосий мақсади ҳам инсонлар онгида тинчликни мустаҳкамлашдир. Бу мақсадга инсонларни бирлаштирувчи қадриятларни мустаҳкамлаш орқали эришилиши ҳаммасидан муҳим.

Икром АВВАЛБОЕВ,

Отабек МИРСОАТОВ(сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанд брендининг ёрқин қиёфаси – илм, маданият ва дипломатия бирлашган маскан